

Биринчи марта Никола 16 январь куни "Аталанта"га 2:8 ҳисобида имконият бой берилгач, истеъфога чиқарилганди. Бу воқеадан 48 соат ўтиб 49 ёшли мураббий клуб президенти Данило Иерволино билан суҳбатдан кейин ишга қайтганди.
А Сериянинг кейинги 4 ўйинида 3 мағлубият қайд эьтилгач, Николага иккинчи бор чиқиш эшиклари кўрсатилди.
"Салернитана" Николага миннатдорчилик билдириб, профессионал фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қолади", – дейилади клуб хабарида.
А Серияда 16-ўринни эгаллаб турган "Салернитана"нинг янги бош мураббийи сифатида Паулу Соуза тайинланди.



