Салах PFA талқинига кўра АПЛнинг декабрдаги энг яхши футболчиси
Aslanov Jasurbek
8 янв 2018
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Муҳаммад Салах Профессионал футбол ассоциацияси (PFA) талқинига кўра Англия Премьер-лигасининг декабрдаги энг яхши футболчиси деб топилди.
Сўровномада иштирок этганларнинг 50% мисрликни танлашди.
Ўтган ойда Салах Англия чемпионатида 7та учрашувда майдонга тушиб, 5та гол урди ва 3та голли пас берди.