Салоҳ: "Мухлислар доим ёдда тутишини истардим, мен улар учун боримни бердим"

Omonjon To`xtamirzayev
27 фев 2025
"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ "қизиллар" мухлисларига миннатдорчилик билдирди.

Баъзилар футболчининг бу сўзларини клубдан кетиш олдидан хайрашув деб баҳолади. 

"Мен улар учун, бу шаҳар учун боримни бердим, мухлислар шуни доим ёдда тутишларини истардим. Мен ўйиндан завқланиб ҳаракат қилдим ва эринмасдан, астойдил меҳнат қилдим. Ўйлашимча, асосий маъно ҳам шунда — сен борингни берасан, мухлислар билан алоқа ўрнатасан, улар эса сенга меҳр-муҳаббат улашади.

Шунчаки истардимки, улар унутмасин: мен бу ерда саккиз йил тўп тепдим ва боримни бердим"


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Thisisanfield.com