

"Бунинг ортида катта ҳақиқат яширинган ва бу воқеада айбдор бор. Эмилиано ҳеч қачон бу самолётга чиқмаган бўларди. У профессинал футболчи бўлгани ва учиш унинг вазифасига киргани учун бу ишни қилган" - дейди Саланинг дўсти.
Дуартенинг таъкидлашича, Салани 21 январь куни учишга мажбур қилишган. Эмилиано дўстининг сўзларига кўра, шахсан у футболчига учмасликни маслаҳат берган, чунки бунинг учун керакли шароитлар яратилмаган эди.
Қидирув гуруҳи Сала учган самолёт бўлаклари орасидан жасад топди



