Салаҳ "Ливерпуль" билан АПЛ чемпиони бўлмоқчи

Aziz Tukhtamuradov
2 дек 2018
"Ливерпуль" футболчиси Муҳаммад Салаҳ ушбу мавсумдаги мақсади ҳақида гапирди.

"Аввалги мавсумда мақсадим нафақат рекордларни янгилаш, балки клубим билан соврин ютиш эди. "Ливерпуль" Чемпионлар лигасидаги ғалабага жуда яқин эди. Аммо, футболда натижа хар доим ҳам сиз кутгандек бўлавермайди.

Ушбу мавсумдаги энг асосий мақсадим клуб билан бирга ғолиб бўлиш. Бу жамоамиз учун ҳам, футболчилар учун ҳам ажойиб натижа бўларди. Бу шунингдек, мухлисларнинг, шаҳар аҳолисининг орзуси.

АПЛда ғалаба қозонишимизни истайман. 12 май куни "Энфилд"да сўнгги ўйинимиз ўтказилади. Ўша куни "Ливерпуль" чемпионликни расмийлаштиришини хоҳлардим", - деди мисрлик футболчи.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Sky Sports