UZ

Сўнгги янгиликлар

18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 17:26"Истиқлол" — "Гол Гохар". Машарипов қайтди  1 17:00"Дибба" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  1 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:43"Милан" — "Верона". Таркиблар маълум  0 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  5 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0

Салаҳ – 2017 йилнинг энг яхши араб футболчиси! Учталикда ўзбек клубларига қарши ўйнаган ўйинчилар Янгиликлар

Салаҳ – 2017 йилнинг энг яхши араб футболчиси! Учталикда ўзбек клубларига қарши ўйнаган ўйинчилар

Миср терма жамоаси ҳамда "Ливерпуль" клуби вингери Муҳаммад Салаҳ "Goal.com" сўровига кўра 2017 йилдаги "Энг яхши араб футболчиси" деб топилди.

Англия чемпионатининг жорий мавсумдаги 24 ўйинида мисрлик 19та гол урди. Бундан ташқари, у Италия чемпионатининг ўтган мавсумида "Рома" таркибида 16та тўп киритган.

Ортда қолган йилда вингер Мисрни Африка кубоги финалида иштирок этишида катта ҳисса қўшди ва терма жамоасини ЖЧ-2018 финал босқичига олиб чиқди. Шунингдек, Салаҳ 2017 йилда Африканинг энг яхши ўйинчиси ҳам бўлган эди.



Қизиғи, сўровномада иккинчи ўринни Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клуби ҳужумчиси Омар Аль Сома эгаллади.


Учинчи ўрин эса Саудиянинг яна бир жамоаси "Ал Ҳилол" форварди, Аль Соманинг ватандоши Умар Харбин банд этди. Сурия терма жамоаси ҳужумчилари ОЧЛда ўзбек клубларига қарши тўп тепишган.



Бу сўровда тўртинчи ўринни "Лестер" вингери Рияд Марез, бешинчи поғонани эса "Наполи" ҳимоячиси Фаузи Ғулом эгаллади.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика