Салaҳ дисквалификациядан қутулиб қолди

“Ливерпуль” аъзоси Муҳаммад Салaҳ Англия футбол уюшмаси (ФА) томонидан дисквалификация қилинмайдиган бўлди.

Мисрлик футболчи АПЛ 36-туридан ўрин олган “Сток Сити”га (0:0) қарши ўйинда рақиб ҳимоячиси Бруно Мартинс Инди бошига мушт туширмоқчи бўлганди, аммо ҳакамлар бу вазиятни эътибордан четда қолдирган эди.

Агар Муҳаммад Салaҳ жазоланганида 3 та ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлар эди.


Манба: FootballHD