

"Натижадан ҳайрон бўлмадим, аксинча. Биринчи дақиқалардан "Барселона" одатдаги Каталония клуби эмаслигини сездим. Улар майдонда нима қилишни билишмади, ҳаракатланишмади, шунчаки жойларида туриб, тўпни кутишди. Қандай қилиб бундай ўйнаш мумкин?
"Ювентус" ПСЖ йўлидан боради деб ўйламайман, улар кучли, жуда кучли. Иккинчи баҳсда биринчиси каби ўйнаш жуда муҳим" - дейди Сакки.
"Барселона" ҳамда "Ювентус" ўртасидаги жавоб учрашуви 19 апрель куни бўлиб ўтади.



