

Бу ҳақда "РБ Спорт" ёзмоқда.
Нашрнинг ёзишича, Франция россиялик дарвозабонга меҳнат визаси бермаган. Эҳтимол, бу жараён кўпроқ вақт талаб этади.
Май ойи охирида спорт журналисти Фабрицио Романо ПСЖ Матвей Сафоновни 20 миллион евро эвазига сотиб олиши ҳамда футболчи ва клуб ўртасидаги келишув 2029 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилиши ҳақида хабар берганди.
Матвей Сафонов ўтган мавсум "Краснодар" сафида 30 та ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 27 та тўп олиб чиққан ва 11 марта ўз дарвозасини дахлсиз қолдиришга муваффақ бўлган.



