UZ

Сўнгги янгиликлар

16:45Машраб Одилов: "Гуруҳимиздаги барча жамоалар бир-бирига жуда муносиб"  0 16:43"Интер" МЮдан таклиф кутяпти  0 16:41Евро-2024. Венгрия - Швейцария. Превью  0 16:114та гол, қизил карточка, пенальтилар серия. БМБ Ўзбекистон кубогини қўлга киритган ўйин ва тақдирлашдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Аббос Элмуродов: "2021 йилги Жаҳон чемпионатида ёш ва тажрибасиз эдим. Ўзбекистонда ўтказиладиган Мундиалда энг яхши ўйинимни намойиш этаман"  0 15:22Лаутаро Месси унга пенальтини бергани ҳақида: "Месси майдонда ва унинг ташқарисида буюк инсон"  13 15:08"Аталанта" "Милан" футболчисини сотиб олди  1 14:34Модрич Мбаппенинг гапларига қўшилмади  14 13:39"Пахтакор" собиқ футболчиси Оливер Шаркичнинг эгизаги вафот этди. У терма жамоа посбони эди  0 13:26Шотландия терма жамоаси устози: "2 та ўйинда 4 очко тўплашимиз керак"  0 12:59Тони Кроос Шотландияга қарши баҳсда берган пасларининг 99% аниқ бўлди  4 12:24Бу қизиқ. Германия ҳимоячиси Рюдигер Шотландиянинг Евролар тарихидаги тўпурарларидан бирига айланди  4 11:10Месси терма жамоадаги голлар сони бўйича 2-ўринга чиқиб олди  87 10:42«Барселона» собиқ устози: «Фаолиятимдаги энг қийин давр Каталонияда ўтган. У ерда раҳбарият мени қўллаб-қувватламаган»  8 10:15Роналдиньо Бразилия иштирокидаги ўйинларини кўрмаслигини маълум қилди. Нега?  8

Сафонов кетиши керак, лекин ПСЖга эмас... Янгиликлар

Сафонов кетиши керак, лекин ПСЖга эмас...

Трансфер ажойиб бўларди, агар... Агарда Доннарумма клубдан кетганида.


Доннарумма бор экан, Сафонов захирада ўтиради

Матвей ва Жанлуижжи тенгқур — ҳар иккиси 1999 йилда таваллуд топган. Шундай экан бу вазият "Реал" голкипери Лунинникидан фарқ қилади. Украиналик дарвозабон россиялик ва италиялик ҳамкасби билан бир йилда таваллуд топган, аммо Куртуа улардан етти ёшга катта. Бу эса Андрейга ўйлаб кўришга, ўз имкониятини кутишга вақт беради. Энди Доннарумма ва Сафонов рақобатини тасаввур қилиб кўрайлик. Матвей мавсумда Франция Кубогида олти учрашувда ва ЕЧЛ плей-офф босқичи старт олганида чемпионатнинг унчалик керак эмас ўйинларида майдонга тушади. ПСЖ – Сафонов фаолиятини давом эттириши учун ёмон вариант.

Парижликлар дарвозабонлари кўп ҳам омади чопавермайди. Европа чемпиони Доннарумма Франциядаги уйига ҳужум уюштирилганидан кейин Италия қайтиб кетиш ҳақида ўйлаб қолганди. Ўшанда спортчи ва севимлисини боғлаб қўйишган, дарвозабоннинг бошига пистолет тираб, Алессияни қийнаш билан қўрқитишганди. Италияликлар қаттиқ депрессияга тушишган, лекин жисмонан жабр кўришмаган. 

ПСЖнинг футболдаги омадсизликлари ҳам Доннаруммани четлаб ўтмади. Бу сафар ҳам Чемпионлар Лигаси финалига чиқа олишмади, ваҳоланки, икки йил аввал Жанлуижжи ЕЧЛда ғолиб бўлиш, француз клуби билан шартномани узайтиришда асосий мотивация, деб атаганди. Италияликнинг амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган. ПСЖнинг учинчи кипери Рико билан бўлиб ўтган бахтсиз воқеа ҳам ёдингизда бўлса керак.

От минишни яхши кўрувчи испаниялик айнан шу хоббиси сабабли бош суяги ва мийясидан жиддий жароҳат орттириб олди. Серхиони сунъий комага туширишди ва оёққа тургунча Рико 20 килограмм вазн йўқотди. Натижада, шу йилнинг апрель ойидагина машғулотларга қайта олди. Кейлор Навас кетиши ҳақида тобора гаплар кўпайиб бормоқда ва агар Луис Энрике ҳамюртини Сафоновдан кучлироқ деб топса, Матвей ПСЖда учинчи дарвозабонга айланади. Соддароқ қилиб айтсак, Доннарумма ПСЖда ҳали узоқ қолмоқчи бўлса, Парижга боргандан маъно йўқдек.


"Краснодар" футболчиларини сотишни билмайди 

Қизиқ ҳолат, дўконлар тармоғи эгаси футболчиларини сотишни билмади. Сергей Галицкий клубнинг иқтидорлари учун эҳтимолий янги клублар билан музокараларда унчалик фаол бўлмади. "Краснодар"нинг энг қиммат сотилган футболчилари рўйхатига бир назар ташланг. Федор Смоло "Локомотив"га 9 млн еврога тушган. Ҳужумчининг ўзи кейинроқ бу трансферга рози бўлганидан ва ўшанда кучлироқ лигага йўл олмаганидан афсусланишини айтиб ўтган.

Юра Мовсисян Бундеслига ёки Ла Лигага кетмади ва "Спартак"да қисқа вақт тўп тепди. Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ сардори Одил Ахмедовни ҳам Европанинг кучли чемпионати эмас, Хитойга сотишди. Бундай мисоллар етарлича, кўплаб футболчилар спорт формасининг энг юқори чўққисига чиққанида клуб ТОП-5 чемпионатдан харидор топа олмади.

"Краснодар" иқтидорли футболчилари учун янги жамоа топишни билмайди ва шу сабаб Сперцян, Черников ва Сафоновнинг келажагидан ташвишланишимиз мумкин. 

Айтишларича, Сафоновни 20 млн евро эвазига сотиб олиш фикри Луис Кампушдан чиққан. Бунга сабаб эса Кейлор Навас жамоадан кетмоқда. Наваснинг ПСЖда кетмони буткул учмаганини алоҳида гапиришга ҳам ҳожат йўқ, назаримизда. Кампуш ҳам клуби учун чинакамига омадли трансферларни топишда аввалгичалик омадли иш олиб боролмаяпти.

 

Бу вазиятда Сафонов икки ўт орасида қолиб кетаётгандек. Бир томонда футболчиларини сота олмайдиган "Краснодар", иккинчи томонда Кампуш... Луис учун Матвей портфолиосидаги яна бир ёш иқтидорли футболчи хариди сифатида "плюс".

Доннарумманинг агенти "монстр" Райола эди, Минонинг вафотидан кейин эса ишларни унинг жияни давом эттирмоқда. Сафоновнинг агенти эса ПСЖ томонидан бўлаётган чинакам қизиқишдан фойдаланиб, асосий таркиби учун ёш кипер керак бўлган клубларни ўзига қарата оладиган халқаро тажрибага ва обрўга эга мутахассис эмас. "Реал"да Куртуа қайтса, яна захирага ўтириш деярли аниқ бўлган Лунин учун қизиқарли вариантлар пайдо бўлаётган бир паллада, Матвей "Байер"да ўйнаб кетган иккинчи Лунёв бўлиб қолиши ҳеч гап эмас.


"Сафонов орқасига қарамай, ТОП-5га қочиши керак"

Бу сўзлар Аршавинга тегишли. Россия терма жамоаси аъзосига Чемпионлар Лигаси иштирокчиси қизиқиш билдирса, бу кетиш учун етарли сабаб. Мисол учун Захарян "Реал Сосьедад"га йўл олди ва дастлабки мавсум бир маромда ўтмаган бўлса ҳам, мураббийлар штаби Арсеннинг иқтидори ва салоҳиятига ишонади. Ёш ҳужумкор хавбек эса ўз имкониятини кутиш учун ҳали вақти бор.

25 ёшли Сафонов жиддий жамоанинг асосий таркибида ўйнаши керак. "Зенит" таклиф қилган пулларни рад этиб, ЕЧЛсиз ўтиб кетиши мумкин бўлган фаолияти учун тўғри қарор қабул қилди. Агарда орадан бир ой ўтиб, "Ювентус" Доннаруммани Италияга қайтармоқчи" деган хабарлар пайдо бўлса, Сафоновнинг трансфери чинакамига омадли бўларди. Бунинг учун Мотта ёки "кекса синьора"нинг янги мураббийи ким бўлса ҳам, Жанлуижжида Буффоннинг ўринбосари бўлиш иштиёқини пайдо қила олиши зарур. 

Қолган деярли барча сценарийларда Сафонов ютқазади. РПЛнинг расмий статистик маълумотларига кўра, Сафонов қайтарилган зарбалар бўйича етакчи – 99 ва бу борада фоиз кўрсаткичида ҳам энг яхши – 79%. 

Тўғри, Европадан бўлган қизиқишга "лаббай" деб жавоб бериш яхши, лекин Сафоновнинг ҳолатида ўша янги клубда қанча ўйин амалиётига эга бўлишини ҳам эътиборсиз қолдирмаган маъқул эди.


Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси

Муаллиф : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: -4   

Фикрлар

   
25 май 06:53:30
Nodirhon
Менга умуман кизик эмас
   
24 май 21:54:08
Барселона. Арсенал. Пахтакор.
Нега бу дарвозабон хакидаги хабарлар хар куни тез тез чикябди. Кимгадур кизикми
   
24 май 21:52:52
BOBIRBEK_URINOV
Айнан ПСЖга бориши керак Донаруммани урнини эгаллаши учун хам!!! Маколанг узинга ёкдими урток.........
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика