Сафга қайтган Погба яна жароҳат олди. У ЕЛдаги ўйинни машғулотга кеч қолгани учун ўтказиб юборганди

Eldor Akmurzayev
13 мар 2023
А Серия 26-турида “Ювентус” 4:2 ҳисобида “Сампдория”дан устун келди.

Узоқ даволанишдан кейин сафга қайтган Поль Погба яна жароҳат олди. Клуб матбуот хизмати берган хабарга кўра, футболчи якшанба кунги машғулотлар вақтида мушакларида муаммо ҳис қилган.

Қўшимча қилиш лозимки, Погба Европа Лигаси 1/8 финали доирасида “Фрайбург”га қарши ўйиндан олдинги жамоавий тайёргарлик жараёнига кеч қолгани туфайли қайдномадан чиқарилганди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Match TV