Сафарда энг кўп ўйин ўтказган "Қўқон-1912" тўртинчи марта мағлуб бўлди
19 май 2019 12:06
Янгиликлар
Сафарда энг кўп ўйин ўтказган "Қўқон-1912" тўртинчи марта мағлуб бўлди
Кеча жамоа кетма-кет бешинчи учрашувини ҳам сафарда ўтказиб, Қаршида "Насаф"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Умумий ҳисобда эса қўқонликларнинг сафардаги ўйинлари сони 7тага етди.
Биласиз, бу жамоанинг уй стадиони ҳали мавсумга тўлиқ тайёр бўлгани йўқ. Катта эҳтимол билан "Қўқон-1912" ўз майдонидаги илк учрашувини июнь ойида ўтказади. Унгача жамоа асосан сафарда тўп тепишга мажбур бўляпти.
Натижаларга қарайдиган бўлсак, Нўъмон Ҳасанов шогирдлари шу пайтгача сафарда фақат битта ўйинда ғалаба қозонишди. Икки бор дуранг қайд этилиб, тўртта беллашувда имкониятни бой берган. Кечаги мағлубият эса охирги тўртта ўйиндаги учинчиси бўлди. Бундан ташқари, "Қўқон-1912" сафар беллашувларида энг кўп гол ўтказган жамоа бўлиб бўлиб турибди, 7та ўйинда -17 гол.
Жамоа навбатдаги турни янада сафарда, Термизда "Сурхон"га қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар