UZ

Сўнгги янгиликлар

15:07ОЧЛ-2020. Мусобақада қайси клублар иштирок этади? (Тўлиқ рўйхат)  1 14:58Olamsport: Маҳмуд Мурадовнинг навбатдаги жанги, дзюдочиларимизнинг "Мастерс" учун таркиби ва бошқа хабарлар  0 14:51Элдор Шомуродовнинг 2019 йилдаги статистикаси  6 14:26"Ювентус" Холандга ажойиб шартнома таклиф қилмоқда  4 14:00"Барселона" ҳимоячиси умумий гуруҳдаги машғулотларга қайтди  0 13:35"Наполи" Анчелоттининг ўрнига 3 номзодни ўрганмоқда  5 13:12Карикатура: "A" сериядаги ҳолат  1 13:10Футбол тарихидаги энг қиммат 10та трансфер  8 12:52Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 12:42"Лион" "Спартак" - "Ростов" ўйинида Шомуродовни кузатди  53 12:29Суперлига-2019. "Насаф-U23", "Бухоро" 3 йилга ёшарди, "Металлург" эса аксинча...  5 12:21"Челси"нинг қишки трансферлар ойнасидаги асосий мақсади маълум  5 12:00Бахтиёр Ашурматов учинчи марта водийда ишлайди   22 11:56Карикатура: "Челси" қишда кимни сотиб олади?  2 11:30Роналдунинг ўғли болалар турнирида энг яхши ҳужумчи бўлди  13

Рюжи Сато ҳақида нималарни биламиз? Янгиликлар

Рюжи Сато ҳақида нималарни биламиз?

Бугун бўлиб ўтадиган Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувини япониялик ҳакамлар бригадаси бошқаради.

Бугунги ўйинни кўпчиликка таниш Рюжи Сато бош ҳакам сифатида бошқариб боради. 1977 йил туғилган бу ҳакам 2009 йилдан бери халқаро майдонларда ишлаб келмоқда. 

Рюжи Сато айниқса ЖЧ-2014 саралаш босқичидан ўрин олган Мьянма - Уммон баҳсининг 40-дақиқасида ўйинни тўхтатиб ном чиқарган. Ўшанда мухлислар ҳакам томон турли идишларни майдонга улоқтиришган. Натижада япониялик ҳакам ўйинни тўхтатишга мажбур бўлган ва ҳар икки жамоанинг қистовига қарамай учрашувни давом эттирмаган.


Рюжи Сато Ўзбекистон терма жамоалари ва клублари иштирокидаги бир нечта баҳсларни бошқарган. Қуйида у ҳакамлик қилган ўйинларни келтириб ўтамиз. 

2014 й. U-19 Осиё чемпионати. БАА - Ўзбекистон 2:2

2015 й. ОЧЛ. “Локомотив” - “Фулад” 1:1 

2015 й. Ўртоқлик учрашуви. Жанубий Корея - Ўзбекистон 1:1 

2016 й. ОЧЛ. “Сепахон” - “Локомотив” 0:2 

2016 й. ОЧЛ. “Ал Аҳли” - “Насаф” 2:1 

2016 й. ЖЧ-2018 саралаш. Ўзбекистон - Филиппин 1:0

2016 й. ЖЧ-2018 саралаш. Ўзбекистон - Сурия 1:0

2017 й. ОЧЛ. “Ал Аҳли” - “Бунёдкор” 2:0 

2019 й. ОЧЛ. “Ал Наср” - "Пахтакор" 1:2 

2019 й. ОЧЛ. "Ал Аҳли" - "Пахтакор" 2:1

 

Кўриб турганингиздек, ушбу рефери вакилларимиз иштирокидаги 10та ўйинда ҳакамлик қилган. Охирги ўйинларни ёдга оладиган бўлсак, аввалги жаҳон чемпионати саралаш босқичида Тошкентда бўлиб ўтган Сурия ва Филиппин билан кечган баҳсларни Сато бошқарган ва ҳар икки беллашувни 1:0 ҳисобида мағлуб этганмиз. 

Бу йил ҳисобидан япониялик ҳакам “Пахтакор”нинг Осиё чемпионлар лигасидаги иккита ўйинида ишлади. Дубайда “Ал Наср” билан кечган баҳсда “Пахтакор” 2:1 ҳисобида зафар қучиб, ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олган бўлса, кейинчалик Жиддада ўтказилган “Ал Аҳли”га қарши ўйинни ҳам Сато бошқарди. 

Лекин биз учун муҳими кимнинг ҳакамлик қилиши эмас, шунчаки мухлисларга қизиқ бўлгани учун япониялик ҳакам статистикасини келтириб ўтдик. Биз учун муҳими терма жамоамизнинг қандай тактикада тўп тепиши ва якунда қандай натижага эришиши. 

Ўйлаймизки, ҳозирги Саудия Арабистонини бемалол енгса бўлади. Қолаверса рақибда янги мураббий иш бошлади ва унга ҳам жамоани бир маромга келтириш учун вақт керак бўлади. 

Абрамов рақибнинг мана шу ожиз томонидан фойдаланиб қолиши керак. Саудия Арабистонини бугун ютайликки, орадан беш кун ўтиб Фаластинга қарши баҳсни янада кўтаринки кайфиятда ўтказайлик. Бунинг учун аввало бугунги масалани ижобий ҳал қилиб олишимиз керак бўлади. Шу ўринда Ўзбекистон миллий терма жамоасига омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +13   

Фикрлар

+4   
14 ноя 13:13:52
Pele-2017
Зур хакам бу Сато вактида Бунедкорда уйнаб кетган Сатонинг амакиси булади
+1   
14 ноя 12:28:40
dr.anonim
Мана заказ берувдик чиқди мақола қарши олинг бугунги ўйинни бошқарадиган япониялик хакам Рюжи Сато ва унинг бригадаси
   
14 ноя 14:41:29
Ойбек
бошқа хакам йуқмиди харсафар ёмон хакам тушади
   
14 ноя 13:51:52
Mr.Advokat
Ниче ютамиз насиб !
   
14 ноя 13:39:51
футбол клуб
Бабаянни фанатию)
   
14 ноя 13:07:52
Diyor Abdullaev
"Bir vaqtlar Toshimitsu Yoshida deganlari bizga .....oʻta xalaqit bergan edi.Bunisining Sato Ryudji ekan!" "Har qalay hushtagi borligi esiga tushdi." -Eldor Mustafoyevning Al-Ahli vs Nasaf oʻyinidagi sharhidan.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг