Рюдигернинг "Реал"даги маоши маълум
29 апр 2022 15:27
Янгиликлар
Рюдигернинг "Реал"даги маоши маълум
"Челси" ҳимоячиси Антонио Рюдигернинг "Реал"га ўтганидан сўнг қанча ҳақ олиши маълум бўлди.
Германия терма жамоасининг бир мавсум учун маоши 9 миллион еврони ташкил этади. У шунингдек 8 миллион евро миқдорида бонус пули ҳам олади. Шу билан бирга, "қаймоқранглилар" раҳбарияти комиссия сифатида ўйинчининг агентига 15 млн евро беради.
Рюдигернинг "Челси" билан шартномаси жорий йилнинг ёзида якунига етади ва футболчи 2017 йилдан бери тўп тепадиган Лондон клубидан кетишини маълум қилди.
29 ёшли ҳимоячи жорий мавсум "кўклар" таркибида 48та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 4та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар