Рюдигер "Реал"да 22-рақамни олди. Унда олдин Иско ўйнаган

Alisher
20 июн 2022
Ҳимоячи Антонио Рюдигер "Реал" ўйинчиси сифатида тақдим этилди.

Бугун Германия терма жамоаси футболчиси Мадрид клуби учун тиббий кўрикдан ўтишни якунлади.

Антонио "Реал"да 22-рақамни олди. Бу рақамда олдинроқ шу ёзда "Реал"ни эркин агент мақомида тарк этган Иско ўйнаган. Рюдигер "Челси"да ва Германия терма жамоасида 2-рақамда ўйнаётганди.

Эслатиб ўтамиз, Рюдигер "Реал"га "Челси" билан шартномаси якунлангандан сўнг эркин агент мақомида ўтди. "Реал" бу ҳақда июнь бошида эълон қилганди. Антонио клуб билан тўрт йиллик шартнома имзолаганди.


AlisherМуаллиф
Манба: facebook.com/RealMadrid