Рустам Умаров бир хафтадан сўнг жароҳатидан фориғ бўлади
Aslanov Jasurbek
22 фев 2016, 14:30
Кеча футзал бўйича Осиё чемпионати финал босқичида Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўзаро куч синашишди.
Ушбу учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси посбони Рустам Умаров кичик жароҳат олиб ўз ўрнини иккинчи дарвозабонимиз Клим Тюгаевга бўшатиб берганди. Текширувлар натижаси шуни кўрсатдики Умаров яна бир хафтадан сўнг машғулотларни бошлаши мумкин.