Рустам Мирсодиқов: "Шквирин "Металлург"ни жуда яхши билади"
20 окт 2017 21:33
Янгиликлар
Рустам Мирсодиқов: "Шквирин "Металлург"ни жуда яхши билади"
Олий лиганинг 25-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Металлург”ни қабул қилди ва 3:2 ҳисобидаги натижа билан иккинчи даврадаги ўз майдонидаги илк ғалабасига эришди.
Баҳсдан сўнг “Металлург” жамоаси бош мураббийи Рустам Мирсодиқов матбуот анжуманида қатнашди ва журналистларнинг саволларига қисқача жавоб бериб ўтди.
- Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин. Учрашув тасвирини кўриб камчиликлани ўрганамиз ва уларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз. Игорь Шквирин жамоамизни жуда яхши биларди ва камчиликларимиздан самарали фойдаланди. Агар унга имкон берилса ,у ўз жамоасини юқори ўринларга олиб чиқа олади. Мезбонларни ғалаба билан табриклайман, - дейди Мирсодиқов.
“Сўғдиёна” матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар