Рустам Ашурматов: "Япония ҳамда Корея ҳар хил услубга эга жамоалар"

Tolibjon Qosimov
23 янв 2018
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматов Жанубий Кореяга қарши ОЧ ярим финал учрашуви олдидан ОАВ вакиллари саволларига жавоб берди ва учрашув терма жамоа учун муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

“Ушбу учрашувга жуда яхши тайёргарлик кўрдик. Японияга қарши ўйиндаги шижоат ва ўйинни Кореяга қарши учрашувда ҳам кўрсатишга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Чорак финалда қандай ўйин намойиш этган бўлсак, бу сафар янада яхшироқ ўйнаймиз.

Япония ҳамда Кореяни солиштирмаган бўлардим. Иккаласи ҳам кучли жамоа, аммо, уларнинг услуби турли хил. Ушбу учрашувга жиддий қараймиз ва барча барчани хурсанд қилишга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз”, - деди Ашурматов.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: the-uff.com