

"Бугун бир мушт бўлиб ҳаракат қилдик ва ғалабага эришдик. Тўғри, тактик ёки бошқа жиҳатларда хатолар кўзга ташланган бўлиши мумкин. Шунга қарамай, жамоавий ўйин орқали ушбу камчиликларни бартараф этдик, деб ўйлайман. Турнирдаги ҳар бир ўйиннинг ўзига яраша қийинчиликлари бўлмоқда, "Пахтакор" принципиал рақиб бўлгани сабабли, уларга қарши бошқача тайёргарлик кўрилди. Ўйлашимча, энг қизиқарли ва муросасиз учрашув айнан "шерлар"га қарши баҳс бўлди. "Навбаҳор" мухлисларига ҳам раҳмат айтиб қоламан. Улар ҳамиша бизни қўллаб-қувватлаб туришса, биз ҳам имкон қадар уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", деди Ашурматов.




