UZ

Сўнгги янгиликлар

16:53"Барселона" "Реал"га қарши: "Эл Класико" санаси ва вақти эълон қилинди  0 16:26Реднапп: "Артета жуда катта хатога йўл қўйди"  1 15:59Бернарду Силва Суперкубок финалида "Арсенал" устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди  2 15:33Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси даври ўзгарди  3 15:17Гвинея 1976 йилги Африка чемпиони унвонини қайтариб беришни талаб қилмоқда  6 14:49Неймар Жаҳон чемпионатидан четда қолиши мумкин: Бразилия терма жамоасида ички можаро  3 14:21Артета: "Хатолар — футболнинг бир қисми"  1 13:52Расман: Пайет фаолиятини якунлади  5 13:24"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга шубҳа билан қарамоқда  2 12:57Расман: "Каттақўрғон" Грузия чемпиони трансферини эълон қилди  4 12:28Қироллар: "Манчестер Сити" XXI асрда Лига Кубогининг энг совриндор клуби бўлди  3 12:00Жаҳон чемпиони бўлган ва йилига 500 дан ортиқ операция ўтказадиган Ўзбекистоннинг янги тиббиёт мутахассиси билан танишамиз  4 11:32Ҳоланд шахматга сармоя киритмоқда  1 10:44Гризманн янги жамоаси билан келишувга эришди (Романо)  1 10:16Гвардиола навбатдаги рекордни ўрнатди  1

Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз" Янгиликлар

Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз"

ЖЧ-2026 саралишидан ўрин олган Қатар – Ўзбекистон учрашуви ҳақида миллий жамоа футболчиси Рустам Ашурматов ўз фикрларини билдириб ўтди.

– Рустам, терма жамоага энг охиргилардан бўлиб етиб келдингиз. Парвозлардан чарчаб қолмадингизми?

– Йўқ, чарчоқлар чиқди. Дам олишга улгурдик. 

– Муҳим ўйин арафасидамиз. Ўтган ўйинни дисквалификация туфайли ўтказиб юбордингиз. Томошабин сифатида ўйинни кузатиш қанчалик қийин бўлди?

– Жуда қийин. Сабаби, жамоага ёрдам бера олмайсиз. Бу икки карра қийин. 

– БАА саралаш бошида Қатарни сенсацион тарзда мағлубиятга учратганди. Иккала жамоа ҳам бир-бирига яқин...

- Сенсация демаган бўлардим. Чунки иккала жамоа ҳам бир-бирига яқин жамоа. Ўша ўйинда исталган жамоа ғалаба қозониши мумкин эди. 

- Қатар жамоасини қайси жиҳатларидан хавфсираш керак? Ўз навбатида бизнинг улардан қандай устун жиҳатимиз бор?

- Жамоавий ўйин бизда кучлироқ. Футболчиларимизда ўйин амалиёти ҳам кўпроқ. Шуни устунлик жиҳатимиз десак бўлади. 

- Остон Ўрунов Қатарга қарши ўйинда жароҳат сабаб майдонга туша олмайди. Жалолиддин Машариповнинг ҳам соғлиғида муаммолар бўлиши мумкинлигини кўряпмиз. Олдинги чизиғимиз сал бўлса ҳам хавотирга соляптими?

- Йўқ, ўйлайманки Машарипов майдонга тушади. Йигитлар Остонни ўрнини билдирмасликка ҳаракат қилишади. Уни ўрнини босадиган ўйинчиларимиз бор. 

- Ўзингизни ҳолатингиз ҳақида гапирсангиз. Охирги ўйинларда мунтазам майдонга тушяпсиз...

- Мени ҳолатим яхши. Кўз тегмасин, кайфиятим ҳам яхши. Ўйиндан кейини ҳам шу кайфиятда қоламиз деб умид қиламан.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика