UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  0 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  1 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  2 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  3 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  7 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  13 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  2 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  466 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  6 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0

Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда" Янгиликлар

Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"

Мисрга қарши ўйиндан кейин Ўзбекистон термаси футболчиси Рустам Ашурматов фикрларини билдирди.

- Ҳудога шукур, ўзимиз истаган ўйинни қила олдик. Баҳсга тайёргарлик чоғида рақибларнинг кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб чиққандик. Мураббийларнинг кўрсатмаларини йигитлар қўлидан келганича бажаришга ҳаракат қилишди ва ғалабага эришдик.

- Фабио Каннаваро футболчилик фаолиятида ҳимоячи бўлган. У машғулотларда ҳимоячилар билан қўшимча ишламоқдами ёки бошқача кўрсатмалар бериляптими?

- Албатта, ўзи билганлари бўйича кўрсатмалар бериши керак. У ҳимоячилар билан алоҳида ишлагани йўқ, лекин ҳимояда ҳам ярим ҳимояда ҳам ҳужумда ҳам ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда.

- Олдинги мундиалга термамиз чиқа олмаганидан кейин мана бу сафарги жаҳон чемпионатига чиқдик. Тайёргарликда Африканинг энг кучли термаларидан бири мағлуб этилди. Термамиз янги даражага чиқмоқда десак бўладими?

- Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин ушбу турнирда қатнашадиган барча термалар билан тенгма-тенг курашишга мажбурмиз. Шу сабабли уларнинг даражасига чиқишга, тенгма-тенг ўйнашга ҳаракат қиляпмиз. Турниргача жисмоний ҳолатимизни яхшилаб, исталган рақиб билан курашишга ўзимизни тайёрлаймиз.

- Олдинда бизни яна Эронга қарши финал кутмоқда. Ушбу термада жамоадошларингиз бор. Бу ўйин ҳақида фикрларингиз?

- Бундай ўйинлар бизга ҳам Эронга ҳам қийин ва қизиқ бўлган. Яна бир финал, унда ўзимиз истаган натижага эришишни истаймиз ва ҳаракат қиламиз. У ерда жамоадошларим бор, лекин майдонга терма билан чиқсам, бундай ҳиссиётлар унутилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
15 ноя 02:11:35
Umid Tursunov
Tashkilotchilar Eron-Misr finalda oynaydi deb 100%oylashgan bosa kerak Uzbekistonni bu oyinnini korib Eron ham uyga qaytorsek mikan deb oylab qogandur!!!!!!!!!!!
   
15 ноя 01:32:16
Гиждувон супер лига сари олга.
Шундай уйнаса агар финалда эронни албатта ютамиз худо хохласа.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика