UZ

Сўнгги янгиликлар

10:22"Ман Сити" ярим ҳимоясини "Ньюкасл" вакили билан кучайтирмоқчи  0 10:00ПРО-Лига. 28-тур расмийлари билан танишинг: Муборакдаги баҳсда аёл ҳакам ишлайди!  2 09:31МЮ чап қанот ҳимоясига Раян Аит-Нурини сотиб олмоқчи  0 09:07Маркиньос: "Рақиб дарвозабоннинг ҳаракатларини чеклаб қўйганди"  0 08:43"Ман Сити" 75-дақиқада 3:0 ҳисобида олдинда бориб, юта олмаган ЕЧЛ тарихидаги биринчи жамоага айланди  18 08:20"Интер" 12 учрашувдан буён мағлуб бўлмаяпти  4 07:56"Барса" ЕЧЛда қаторасига 4 та ғалабага эришди, умумий ҳисоб – 17:3  14 07:32Компани ПСЖ устидан қозонилган ғалабадан кейин: "Яна 1-2 та гол урганимизда ўйин анча хотиржам руҳда ўтарди"  3 03:07ЕЧЛ. Дембеле четлатилган ўйинда "Бавария" ПСЖ устидан ғалаба қозонди  11 03:05ЕЧЛ. "Барса" йирик ғалаба қайд этди. "Манчестер Сити" "Фейеноорд"га қарши 3:0 ҳисобидаги устунликни сақлаб қола олмади  11 02:03Левандовски ЕЧЛдаги 100-голини урди. Фақат Роналду ва Мессида бундан кўпроқ  8 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Садд" билан дуранг ўйнаган "Ал Ҳилол" плей-офф йўлланмасини нақд қилди. "Ал Насср" ҳам кейинги босқични кафолатлади  6 00:50ЕЧЛ. "Милан" ва "Атлетико" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 00:35ЦСКА "Рубин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Россия кубоги ярим финалига йўл олди. Файзуллаевдан гол!  14 23:45Жуд Беллингем: "Олтин тўп" "Реал Мадрид"га келиши керак эди"  6

Рустам Акрамов: “Дангасалик футболчиларда эмас, мураббийларда бор” Янгиликлар

Рустам Акрамов: “Дангасалик футболчиларда эмас, мураббийларда бор”

Рустам Акрамов футболимизда меҳнат қилаётган таниқли шахслардан бири ҳисобланади. Уни бежизга футбол профессори деб аташмайди.
Айни пайтда етук мутахассис сифатида ном қозонган Акрамов терма жамоалар марказида фаолият олиб бораётганини яхши билсангиз керак. У футболимиздаги барча икир-чикирларигача жавобгар шахсга айланган. Унинг иш жойи Чиғатойдаги спорт базасида жойлашган.

Кутилганидек, профессорни қизғин иш устида учратдик.   

- Анчадан бери терма жамоалар марказида фаолият олиб бораётганингизни яхши биламиз. Ўқувчиларимиз учун бу ердаги вазифангиз нималардан иборат эканлигини айтиб берсангиз?
- Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмоновни ҳурмат қиламан. Агар у киши футболимиз тепасига келмаганида бунчалик ривожланмаган бўлардик. Футболда неча йилдан бери ишлаётган бўлсам, биринчи марта чин кўнгилдан ишлаётган мана шундай раҳбарни кўряпман. Етти йил олдин Мираброр Зуфарович мени ёнига чақиртириб мураббийларнинг билимини ошириш йўлида меҳнат қилишимни айтиб масъулиятли вазифани юклади. Бу иш мен учун нотаниш бўлмагани учун мураббийлар билан ишлаш тизимини оёққа тургизиб олдик. Ҳозирги кунда нафақат ОФКда, балки ФИФАда ҳам ҳурматимиз катта. Мураббийларнинг ўқитиш тизимини яхши йўлга қўйиб олдик. “С”, “Б”, “А” ва “Про” лицензиялари учун курслар муваффақиятли ўтмоқда.



Бунга қадар уч марта “Про” борасида ўқишлар ташкил қилдик. Хориждан кўплаб мураббийлар “Про”да таҳсил олиш учун бизнинг ўқишимизга келсак бўладими дея мурожаат билан чиқишяпти. Масалан, Туркиядан 4-5 тасини қўнғироқ қилиб шу ерда ўқимоқчилигини билдиришди. Турклар Европага қарашли бўлгани учун уларга бундай курслар УЕФАда кўп-ку дея айтдим. Лекин улар айнан бизнинг курсларда ўқиш қизиқарли эканлигини, қолаверса, анча тартибли ўтишини айтишди. Бундан ташқари Россиядан Гаджи Гаджиев бир неча бор қўнғироқ қилиб мураббийларни юбормоқчилигини айтди. Шунингдек, Александр Мостовой ҳам уч йилдан бери курсларимизда ўқимоқчилигини айтади. Унга вазиятни тушунтирсам, тушунмади. Кейин агенти ҳам алоқага чиқди. Мостовойга аввал “А” лицензияси бўлиши кераклигини айтдим. Унда эса “А” тугул, “Б” лицензияси ҳам йўқ. Улар ҳамма нарсани пул билан ҳал қилишмоқчи бўлишади.

Яхши ёки ёмон ўқийдими, бунинг аҳамияти йўқ. Муҳими, дипломни қўлга киритса бўлгани. Шу боис мен унга рухсат бермадим. Бизнинг курсларимизга Бутан, Қувайт, Покистон, Россия, Сербия каби давлатлардан келиб таҳсил олишди. Хуллас, мураббийларнинг таълимотини яхши йўлга қўйдик. Кейин Мирбарор Зуфарович менга ҳакамлар ва назоратчиларнинг ишини ҳам қўлингизга оласиз деб топшириқ берди. Шу боис ҳакамлар қўмитасининг раиси этиб тайинлашди. Бу борада ҳам самарали ишлашни бошладик. Айниқса, Равшан Эрматовнинг жаҳон чемпионатларида муваффақиятли ҳакамлик қилиши бизнинг рамзимизга айланди. Бундан ташқари футболимиз раҳбари менга барча терма жамоаларни ҳам назорат қилишимни таъкидлади. Мураббийлар йиғин бошлашдан аввал менга дастурларини олиб келишади ва танишиб чиқаман. Ҳар бир терма жамоанинг машғулотларини ўзим кузатиб бораман.

Бундан ташқари ойда бир марта йиғилиш ўтказилади. Мураббий ким бўлишидан қатьи – назар улар билан жиддий оҳангда гаплашиб оламиз. Булардан ташқари тиббий хизмат кўрсатиш ҳам менинг назоратим остида. Бу ерга жамоалар текширувдан ўтиш учун келишганида доим мураббийлари жанжал кўтаради. Доим аксарият футболчилар носоғлом бўлиб чиқади. Бу ерда чуқурлаштирилган ҳолда ҳар бир тана аъзосини текширувдан ўтказишади. “Футбол-Мед” раҳбари Муаззам Мелиева қаттиққўл раҳбар. Эртага кимнидир ҳурмат учун тўп суришига розилигини билдириб имзо чекса, кейин у билан бирор корҳол юз берса нима бўлади? Легионерлар ўйинчиларнинг кўпчилиги ҳам бу ерда яроқсизга айланиб қолишяпти. Бундан ташқари техник қўмитасининг раисиман. Энг йирик футбол мусобақаларининг таҳлилини ишлаб чиқамиз. Шунга яраша олий лигада ишлаётган мураббийларнинг иш услубларини кузатамиз.

Масалан, “Андижон” устози Эдгар Гесснинг машғулотларда қўллаётган услубларини ўрганиб чиқиб, тўғри ёки нотўғри дастурлар қўллаётганини ёзамиз. Шунга қараб уларнинг иш услубларини тўғри йўналишга келтирамиз. Қилаётган ишларимизнинг натижаларига келсак, ҳакамларимизнинг иши яхши. Мураббийларимиз ҳам чакки эмас. Ҳар ҳолда яхшими-ёмонми ўсишяпти. Яқинда “Футбол-Мед” Олимпия қўмитаси биносига кўчиб ўтади. Бу йил учта ёшдаги терма жамоаларимиздан афсуски биттасигина жаҳон чемпионатига чиқди. Аслида Александр Мочинов футболчилари ҳам мундиал йўлланмасига эга бўлишлари керак эди. Чорак финалда жала қуйди. Бизнинг йигитларимиз техник томондан ақлли ўйин кўрсатишади. Бироқ кучли жала қуйгани учун техникавий ўйин ўз-ўзидан “ўлди”. Ўзи биз учун енгил рақиб – Сурия эди. Камида 3:0 ҳисобида ютишга қодир эдик. Лекин суриялик футболчилар сунъий ёшартирилган экан. Бизнинг футболчиларимиз эса 16 ёшли, кичкинагина болалар. Лекин биз уларни “ковламадик”. Шунинг учун ҳам ФИФА бизга фейр-плей совринини топширган. Бунинг учун Мираброр Усмоновдан миннатдормиз.

- Нима учун айнан Александр Мочинов номзоди танланганди?
- Ундан аввал ишлаган Темур Олимхўжаевнинг соғлиги билан боғлиқ муаммолар бор эди. Шуни ҳисобга олиб, даволаниши кераклигини ва ўрнига Мочиновни тайинлашимизни айтдик. Шу тариқа Александр бош мураббийликка ўтди. Аммо терма жамоани кўриб кайфияти тушиб кетди. Чунки тайёргарлик меъёрида эмасди. Кейинчалик Туркияда йиғин ташкил қилдик. Қайтиб келгач яна ўртоқлик учрашувлари уюштирилди. Хуллас, мусобақага яқин футболчилар биз ўйлаган ўйинни кўрсатишни бошлашди. Бунгача Мочинов енг шимариб ишга киришди. У ақлли мутахассис. Аммо чорак финалдаги ўйин ҳақида боя тўхталдим. Барибир мураббий учун вақт жуда кам эди. Бу эса асосий сабаблардан бири бўлди. 



- Юртимизда мураббийлар учун “Про” лицензияси учун курсларнинг ташкил этилгани жуда яхши. Лекин улар дипломни қўлга киритгач, кутилган натижани беряптими?
- Айнан энг аччиқ томони мана шуда. Қўлимиздан келганича янги методик, янги қўлланмаларни ўргатяпмиз. Хориждан савияли инструкторлар келиб дарс беришяпти. Лекин мураббий клубга келганида раҳбарлар эътибор бермаяпти. Улар натижа сўрашга уста, аммо мураббийнинг машғулот ўтказиш жараёнини ҳеч ким назорат қилмаяпти. Бунинг натижасида машғулот усуллари борган сари сустлашиб кетяпти. Илгари футбол ўйнаганимда эрталаб 7 яримдан 9 яримгача машғулот ўтказардик. Буни қувват тўплаш деб аташарди. 10 ярим ёки 11 да бир ярим соатлик жисмоний машқларни бажаришга киришардик. Кундузи ҳам машқларни давом эттирардик. Кечки пайт икки соат маъруза эшитардик. Ўша пайтда кунига 7-8 соат шуғулланардик. Ҳозир бўлса ошиб кетса уч соат, бўлмаса бир ярим соат машғулот ўтказишади холос. Бундай жараёнда футболчилар қандай қилиб ривожланади? Бундай ҳолатларда раҳбарларнинг тутган позицияси бўлиши керак. Агар футбол яхшиланишини исташса, кўпроқ ўтказиш лозим. Агар салбийлигича қолаверишини хоҳлашса, бир ярим соатлик машғулот билан чекланиб қолаверишади. “Челси” ёки “Арсенал”да миллиард маблағга эга футболчилар тўп суришади. Улар машғулотларда жиддий ишлашади ва доим ундан кейин шахсий мураббийлари билан тренажёр залида шуғулланишади. Бизда эса бир ярим соатлик машқдан кейин ётиб ухлашади. Ёки қулоғига наушникни тақиб мусиқа эшитишади. Уларни дангаса деб атаган бўлардим. 

- Демак, футболчиларнинг дангасалиги мураббийларга боғлиқми?
- Дангасалик футболчиларда эмас, мураббийларда бор. Улар футболчиларга юклама беришдан қўрқишяпти. Чунки шундай йўл тутса, 5-6 нафар ёши катта ўйинчилар раҳбарга бориб, уни ёмон мураббий деб эътироз билдиришади. Бундай вазиятда мураббийда иккита йўл бўлади. Биринчиси, машғулотлардаги юкламаларни пасайтириб, футболчилар хоҳлагандек ўтказади. Иккинчиси эса кучайтирилган тартибда шуғулланишни давом этишади ва кетадиганлар кетаверсин дея қатъий талаб қўяди. Лекин раҳбарлар мураббийларни қўллаб-қувватламаяпти. Бизга ўхшаган мутахассисларни чақиртиришмайди. Уларинг иш услубларини назорат қилишмайди. Ҳозир мана шундай юкламаларни беришдан қайси мураббийлар қўрқишмайди?



Булар – Самвел Бабаян билан Сергей Лушан. Тўғри, “Бунёдкор”нинг натижаси пастлаб кетди. Аммо мураббий қаттиққўллик билан ишлашда давом этмоқда. Бабаян эса бу усулни 3-4 йил аввал бошлаган. Шунингдек, “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиевни ҳам ҳурмат қиламан. Ўтган йили энг яхши мураббий совринига эга бўлди. “Зарафшон” концерт залида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида у ёнимга келиб қўлга киритган совринини бу сизники деб менга бермоқчи бўлди. Аммо Рўзиқулга бунинг ҳаммаси сенинг меҳнатларинг самараси деб айтдим. Мураббий ҳар доим натижа кўрсатишга ва яхши ишлашга очкўз бўлиши керак. Турнир жадвалига қарасак, 4-ўрингача бўлган клубларда мураббийлар яхши ишлашяпти. Қолган ўринларда юрган мураббийларчи? Улар бизни лаққиллатишяпти. Ҳакамларимиз орасида ҳам 7-8 таси яхши савияда. Аммо қолганлари-чи? Ахир келишилган учрашувлар бўлса, улар ҳам қандай ўсади?

- Охирги пайтларда чиндан ҳам келишилган ўйинлар ҳақида кўп гапириляпти. Сизнингча, қандай қилиб бунинг олдини олса бўлади?
- Айрим мамлакатларда тегишли идора вакиллари уларнинг телефон орқали суҳбатларини кузатиш орқали аниқлашади. Ёки ўзларини обдон текширишади. Ҳар бир жамоанинг жонкуяр мухлислари бўлиши керак. Айнан улар жамоаси олдига мақсад қўйиб, нимани хоҳлашаётганини маълум қилиши даркор. Бизда доим клубларнинг мухлислари бор дейишади. Улар нима қилишади? Ҳар ўйинда айримлари “Динамо”, “Динамо” деб бақиришади, тамом. Ҳар бир ўйиндан сўнг мураббий ҳам, футболчилар ҳам, раҳбарлар ҳам халқнинг олдида натижа учун жавоб бериши лозим. Ана шунда тозалик бўлади ва улар халқдан қўрқадиган бўлиб қолади. Шунингдек, ротация қилиш керак. Нега деганда, 5-10 – ўриндаги жамоаларнинг ишини ўрганиб чиқиш лозим.

Агар ҳар йили шундай натижа такрорланаверса, унда ўша мураббийни бўшатиб, ўрнига бошқасини тайинлаган маъқул. Керак бўлса, хориждан мураббий олиб келишсин. Ҳеч кимга қулоқ солмасдан, натижа учун футболчиларга юклама берадиган абжир мураббийлар керак. Туркиялик Фотиҳ Теримга ўхшаган мураббийларимиз бўлишини истардим. Мен айтгандек, уч-тўртта мураббий хориждан келса, ўз-ўзидан қинғир ўйинлар йўқолади. Аммо уларни олиб келиш учун маблағ лозим. Ҳомий қайсидир клуб учун йиллик сметаси бўйича 8 миллиард маблағ ажратиб натижа 5-ўрин деса бу чатоқ. Жамоалар ҳар доим 1-2-ўринлар учун курашадиган бўлишлари лозим. Ҳозир катта пуллар сарфланяпти, ҳеч ким назорат қилмаяпти. Юқорида айтганимдек, кунига камида беш соат машғулот бўлиши шарт.

- Ёшлар терма жамоаси гарчи жаҳон чемпионатига чиққан бўлса-да, уларинг иштирокига қандай баҳо берасиз?

- Чемпионатга кетишдан аввал футболчиларга нотўғри кўрсатма берганмиз. Жаҳон чемпионатига чиқиш шарт деб вазифа қўйдик. Чорак финалда Таиланддни ютганимиздан кейин бўлди, вазифа бажарилди дея хотиржамлик кириб келди. Олдин ҳам мана шундай хатога йўл қўйгандик. Энди учинчи марта такрорланишига йўл қўймаймиз. КХДР анча ақлли ўйнади. Ярим финалгача кучини сақлаб қарши ҳужумлар асосида ҳаракат қилди. Ярим финалга келиб тўпланиб қолган кучини ишлатди.



- Стадионларда ишқибозларимизнинг сони камайиб кетди. Сизнингча, бунинг асосий сабаби нима билан боғлиқ?
- Боя берган саволингизгизга боғлиқ. Афсуски, яна келишилган ўйинларга бориб тақалади. Одамлар кечқурун телевизор орқали Европа клублари иштирокидаги ажойиб ўйинларини томоша қилишяпти. Эртасига “Динамо” ёки “Бухоро” ўртасидаги ўйин бўлиши керак. Лекин улар юқори савиядаги ўйинни кўргач бунисини кўришни хоҳлашмайди. Гарчи савиямиз у қадар кучли бўлмаса-да, жамоалар майдонда ҳақиқий жанг қилишлари керак. 2012 йили Жанубий Кореяда келишилган ўйинларда қатнашганлар ҳибсга олинди ва 45 нафари тегишли жазога тортилди. Шундан кейин қолганлар ўйланиб қолишганди.

- Олий лигада жамоалар сони нечта бўлгани яхши?
- Ўйлашимча, 14 ёки 16 та клуб бўлишининг катта фарқи йўқ. Ҳозир енгил-елпи жамоалар учта бўлса, 16 тага оширилгач уларнинг сони ҳам ортади.


ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика