UZ

Сўнгги янгиликлар

15:34Манба: Каннаваро Қатардаги машғулотларга кенгайтирилган таркибдан жой олган футболчиларни чақиради  0 15:05"Челси" раҳбарияти янги мураббий танлашда қайси тамойилга амал қилиши маълум  0 14:38Манба: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси!  4 14:10"Андижон" вингери "Бухоро"га ўтиши мумкин  2 13:42Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди  3 13:19Расман: Олег Зотеев "Локомотив"га қайтди  2 12:57ОКМК футболчиси Австралия клубига ўтди  3 12:30"Насаф" Бозоров ва Голбан билан хайрлашди  12 12:24Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  28 12:102026 йилда бўладиган халқаро мусобақалар  3 11:44"Нефтчи" Туркияга йўл олмоқда. Таркибда кимлар бор?  11 11:26Мозийга қайтиб... Бир сурат тарихи  0 10:52Энцо Мареска товон пулининг бир қисмидан воз кечди  1 10:23ESPN АПЛнинг ўтган йилдаги энг яхши ўнта ёзги трансферлари рўйхатини эълон қилди  1 09:54"Ал Ҳилол" хусусий клубга айланмоқда  3

Руслан Вагапов: "Локомотив-БФК" шундай курашишини кутгандим" Янгиликлар

Руслан Вагапов: "Локомотив-БФК" шундай курашишини кутгандим"

Ўзбекистон Про-лигаси 11-тури доирасида ўтказилган "Локомотив-БФК" - "Нурафшон" (0:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмонлар жамоаси сардори Руслан Вагапов ўз фикрларини билдирди.

"Жуда қийин ўйин бўлди. "Локомотив-БФК" таркибида ёшлар ҳаракат қилишини ҳисобга олсак, бугун улар зўр ўйнашди. Ўйинга руҳий томондан яхши тайёргарлик кўра олмадик. Бугун рақибларимизда кўплаб вазиятлар юзага келди. Сўнгги дақиқаларда эса улар 100 фоизлик вазиятни йўққа чиқаришди. Умуман олганда ўйин яхши савияда ўтди.

Фарруҳ Шотурсунов ва Элбек Равшановнинг йўқлиги билинди. Ўйинимиз уларнинг атрофида қурилмоқда. Шу боисдан ҳам бугун кўплаб вазиятлар ярата олмадик. Бугунги ўйиндан кейин биз ўз устимизда янада ишлашимиз кераклиги кўриниб қолди.

Кутгандим, "Локомотив-БФК" шундай курашишини кутгандим. Чунки уларнинг таркибида ёшлар кўп, улар ҳаракатчан бўлишади. Умуман олганда менга "Локомотив-БФК" ёқди. Агарда улар машғулотларда қаттиқ ишлашса, янада яхшироқ жамоага айланишади", - деди Вагапов.

Миржалол Норматов суҳбатлашди

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика