UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" топда!  1 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  8 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  9 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  2 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  16 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  15 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   5 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  7 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0

Руслан Розиев: "Нефтчи"га қарши ўйнайдиган жамоалар юз эмас, икки юз фоиз куч билан ҳаракат қилишади" Янгиликлар

Руслан Розиев: "Нефтчи"га қарши ўйнайдиган жамоалар юз эмас, икки юз фоиз куч билан ҳаракат қилишади"

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси Про лиганинг иккинчи турида сафарда "Янгиер" меҳмони бўлди ва йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу учрашувдан сўнг меҳмонлар таркибида фаол ҳаракат қилган иқтидорли ярим ҳимоячи Руслан Розиев фикрлари билан ўртоқлашди. 

- Руслан дастлаб ўйин ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз...

- "Нефтчи"га қарши ўйнайдиган жамоалар ҳар доим юз эмас икки юз фоиз куч билан ҳаракат қилишади. Рақибимиз "Янгиер" ҳам биз билан ўйинга жуда яхши тайёрлангани кўриниб турди. Курашларда ютқазмасликка интилди. Шунинг учун бизга бироз қийин бўлди. Муҳими ғалаба қозондик. Менимча намойиш қилган ўйинимиз ҳам мухлисларга манзур келди. Про лигада ҳар бир қўлга киритилган очкони қадри баланд. Шундай экан барча баҳсларга жиддий қараймиз.

- Олдинги чизиқ вакилларидан айниқса сизда гол уриш қулай имкониятлар юзага келяпти. Лекин улардан самара чиқаришга қийналмоқдасиз...

- Машғулотларда айнан шу жиҳат устида мураббийимиз Илҳом Мўминжонов билан иш олиб боряпмиз. Фикрингизни инкор қилмайман. "Олимпик" билан ҳам, "Янгиер" билан ҳам ўйинларда қулай вазиятлар юзага келганди. Навбатдаги ўйинларда вазиятлардан фойдаланишга ҳаракат қиламан. Умид қиламанки менда бундай имконият яна бўлади. Олдимга тўпурар бўлишни мақсад қилиб қўйганман.

- Айни пайтда Про лигада тўп тепмоқдасиз. Билишимизга қараганда ўтган мавсум ҳам мазкур лига жамоаларидан бири "Динамо"дан ҳам таклиф бўлган экан...

- Мен ҳозирда "Нефтчи" аъзосиман. Нима учун бу жамоани танладим? Аслида Суперлига жамоаларидан ҳам таклифлар бор эди. Лекин  элитада 7-8 ўринлар учун курашгандан кўра "Нефтчи" билан Про лигада чемпионлик ва Суперлига йўлланмасини қўлга киритганим яхшироқ.  Биласиз, ушбу жамоа ўзининг катта тарихига эга. Ҳа, тўғри айтдингиз ўтган мавсум "Динамо"да бир ҳафта шуғуллангандим. Бироқ "Пахтакор" қўйиб юборишни истамаганди. Фурсатдан фойдаланиб Фарғонадан узоқ йўл босиб келган мухлисларимизга миннатдорчилик билдириб қоламан.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика