UZ

Сўнгги янгиликлар

12:51Моуринью "Риу Аве" билан 1:1 ҳақида: "Бош ҳакамда ирода йўқ"  1 12:44ЎФФ президенти Миллий терма жамоа ўйинчилари билан учрашди  0 11:58Футзал. Бугун Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди  0 10:55Пролига. "Олимпик-Mobiuz" бугун Нукусда меҳмон бўлади  0 10:32МЮ қишда тажрибалироқ дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи  5 09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0 09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  14 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  13 08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  4 08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  1 07:48Ҳусанов жароҳат сабабли "Манчестер Сити"нинг нечта учрашувида майдонга тушмаслиги маълум  14 02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  2 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  20 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  8 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  6

Руслан Аҳмедов: "Турон" биздан аламини олди" Янгиликлар

Руслан Аҳмедов: "Турон" биздан аламини олди"

Про-лиганинг 25-туридан ўрин олган "Турон" - "Хоразм" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди

Ўйин ҳақида

- "Турон" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Оғир ўйин бўлди. Вазиятлардан фойдалана олмадик. Мезбонлар эса ўз имкониятларини голга айлантиришди. "Турон" бу мавсумда бизни мағлуб эта олмаётганди, бугун аламини олди десак ҳам бўлади. Бугунги ўйин учун йигитларга раҳмат айтдим, гол урмасак ҳам яхши ўйин ўтказдик. Бизга таркибни ёшартириш ва шу ёш футболчиларни тажриба тўплашларига ёрдам бериш вазифалари қўйилган. Ҳар икки жамоага ҳам омад тилайман.

- Жамоа сардори Аброр Хусиновнинг мажбуран алмаштирилиши натижага таъсир кўрсатди деб ўйлайсизми?

- Ҳа, бу ҳам таъсир ўтказди. Унда машғулотларда олинган жароҳат бор эди. 

- "Хоразм"дан турли ёшдаги терма жамоалар сафига жалб этилаётган футболчилар борми?

- Терма жамоаларга кўпроқ Суперлига клубларидан жалб этилмоқда. Келаси йилга биз ҳам Суперлигага ҳаракат қиламиз.

- Таркибда жамоа мураббийлар штабига жалб этилиши мумкин бўлган футболчиларни айта оласизми?

- Албатта, бизда тажрибали футболчилар бор. Масалан Ғайрат Ўдаев, Жасур Атаджановлар бор. Улар мураббийлар курсида ўқиб бўлишган. Вақти келса секин-секин таркибга жалб этамиз.

- Келаси мавсум уйдаги ўйинларда рақибларни табиий майдонда қабул қиласизларми?

- Ҳа, шундай бўлади. Ҳозир табиий майдонимиз холати яхши деса ҳам бўлади. Келаси йилга табиий майдонда ўйнашга ҳаракат қиламиз.

- Жамоа Суперлигага чиқиш имкониятини йўқотди. Йигитларга кейинги ўйинлар олдидан қандай мотивация берасиз?

- Биз кучли бешликка кирганимиздаёқ айтгандим, Суперлигага даъвогар клублар орасидамиз деб. Масалан "Машъал" мавсум бошидаёқ Суперлигага даъвогар сифатида қаралаётганди. Биз шу босқичга қадар етиб келдик, келаси йилга албатта Суперлига учун ҳаракат қиламиз.





Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика