UZ

Сўнгги янгиликлар

00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  7 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  2 23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  11 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Руслан Аҳмедов "Металлург" мағлубиятининг сабабини айтди Янгиликлар

Руслан Аҳмедов "Металлург" мағлубиятининг сабабини айтди

Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Хоразм" – "Металлург" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- "Хоразм" мухлисларини биринчи ғалаба билан табриклайман. "Металлург" бизга қараганда бир кун кеч ўйнагани сабабли жисмоний жиҳатдан бироз оқсаганди. Бу ҳам бизга кўмак бўлди. Қолаверса, улар ўйин куни самолётда учиб келишди. Биз эса ўз имкониятларимиздан фойдаландик. Суперлигадаги жамоага қарши иккинчи рақамли жамоа сифатида ўйнашимиз маълум эди. Про лига жамоаси билан эса биринчи рақамда ўйнаймиз. 

- Жамоага янги келган футболчиларни қачон майдонда кўрамиз?

- Уларда лицензия билан боғлиқ муаммоси бўлгани сабабли рўйхатдан ўтишга рухсат берилмаяпти. Ҳужжатлар тайёрланмоқда. Камчиликлар бартараф этилгач, улар ҳам сафга қўшилишади.

- Клубнинг молиявий аҳволи қандай?

- Молиявий ҳолат аста-секин ижобий томонга ўзгармоқда. Ҳамон қарздорликлар мавжуд. Бугун йигитлар Суперлига жамоасига қарши ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди, шу боис яхши ўйин намойиш этишди. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика