UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25Луи Саа: "Мактомини "Барселона" ёки "Реал"га ўтиши керак"  3 20:54Ханс-Дитер Флик ҳимоядаги ўйин ҳақида: "Бу бизнинг услубимиз"  0 20:38"Goal" ЕЧЛ учун асосий фаворитлар рейтингини янгилади  3 20:15Пьянич "бутсаларини михга илди"  3 19:55Томори: "Ибрагимович — мен кўрган энг рақобатбардош футболчи"  0 19:35Эрон чемпионати. "Персеполис" "Шамс Азар"ни мағлуб этиб, етакчиликни қўлга олди, Остон Ўруновдан гол!  4 18:58"Манчестер Сити" "Эльче" ярим ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 18:32"Сўғдиёна"да узоқ йил ўйнаган Митрович жамоадан кетди  3 18:07Эрон АҚШнинг виза чекловлари туфайли ЖЧ-2026 қуръа маросимини бойкот қилди  11 17:40"Замин" — Биринчи лига ғолиби!  2 17:24"Арсенал", "Барселона" ва "Ливерпуль" "Лейпциг" ярим ҳимоячисига даъвогар  1 16:55Пулишич "Милан" – "Лацио" ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  3 16:22Кроос "ГФР олдидаги хизматлари учун" ордени билан тақдирланди  1 15:54Нико Уильямс нима учун "Атлетик"дан "Барселона"га ўтмаганини тушунтирди  6 15:27Тожикистон футболи афсонаси Муҳсин Муҳаммадиевнинг аҳволи оғир  9

Руслан Аҳмедов: "Локомотив" Осиё даражасидаги идеал майдонга эга клуб ҳисобланади" Янгиликлар

Руслан Аҳмедов: "Локомотив" Осиё даражасидаги идеал майдонга эга клуб ҳисобланади"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган "Локомотив" – "Хоразм" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Руслан Аҳмедов фикрларини билдириб ўтди.

"Рақиб Суперлига жамоаси. Уларни ғалаба ва кейинги босқич йўлланмаси билан табриклайман. Охирги дақиқада қулай вазиятдан фойдаланганимизда, балки дурангга эришардик. Суперлига жамоалари билан курашиш қийин. Даража фарқ қилади. Битта гол урдик, лекин якунда тажриба ўз сўзини айтди", – дея гап бошлади Аҳмедов.

- "Хоразм"нинг Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидаги иштирокини умумий қандай баҳолайсиз?

- Олдимизга гуруҳдан чиқиш вазифаси қўйилмаганди. Суперлига жамоалари билан кучимизни текшириб олмоқчи эдик. Қайсидир маънода бунга эришдик.

- Легионер футболчи Рокки Марчианонинг ўйини борасида нима дея оласиз?

- Эндигина иккинчи учрашувида майдонга тушди. Тактик жиҳатдан хатолари бор, албатта. Иккинчидан, тил билан боғлиқ муаммога урчамоқда. Олдиндаги ўйинларда жамоамизга ёрдам беради

-  "Хоразм" рақибларни сунъий майдонда қабул қилади. Бугун идеал майдонда тўп тепди. Бунинг фарқи борми? 

- "Локомотив" Европа бўлмаса ҳам, Осиё даражасидаги идеал майдонга эга клуб ҳисобланади. Тўп ҳам тез ҳаракатланади. Суъний майдонда аксинча. Барча жамоалар шундай майдонда ўйнаса, футбол савияси ҳам кўтарилади. 

- Икки жамоа ҳам кўплаб вазиятлардан фойдалана олмади. Клубларга Анвар Бердиев, Максим Шацкихга ўхшаган ҳужумчилар керакми ёки шунчаки вазиятларда совуққонликми?

- Яхши ҳужумчи Суперлигада ҳам муаммо. Охирги йилларда Анвар Бердиев, Александр Гейнрихга ўхшаган ҳужумчилар чиққани йўқ. Барчаси умумий тизим билан боғлиқ. Ёшлигидан тайёрлаш лозим. Ҳозир футбол универсаллашиб боряпти. Аввалги тизим индивидуал ҳаракатлар асосига қурилганди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика