UZ

Сўнгги янгиликлар

18:05"Андижон" - "Аркадағ". Асосий таркиблар маълум  11 17:23"ФИФАнинг Роналдуга бўлган алоҳида муносабати ҳакамлар ишончи ва обрўсини издан чиқаради". Журналист Уинтер Криштианунинг шартли дисквалификацияси ҳақида  7 16:48Неймар яна жароҳат олди ва бу йил бошқа майдонга тушмайди  5 15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонга тортаверса, у йиртилиб кетади"  7 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  1 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  9 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  10 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  12 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  15 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  20 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  2 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  4 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  7 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  20 08:52Элит ОЧЛ. 5-турдан сўнг иккита жамоа плей-офф йўлланмасини нақд қилди + турнир жадвали  19

Руслан Аҳмедов: "Балки, 3-ўринни қўлга киритган ҳолда Суперлигага ўтиш ўйинида қатнашармиз" Янгиликлар

Руслан Аҳмедов: "Балки, 3-ўринни қўлга киритган ҳолда Суперлигага ўтиш ўйинида қатнашармиз"

Про-лиганинг 18-туридан ўрин олган "Турон" - "Хоразм" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Жамоамизнинг барча аъзоларини ва мухлисларни, шунингдек клуб раҳбариятини ғалаба билан табриклайман. Ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. "Турон" юқори савиядаги жамоа. Бугун ҳимоявий услуб танлаганимиз ўз натижасини берди. Йигитларга раҳмат. "Турон" Суперлигага даъвогар асосий жамоалардан бири, бугун улар ўзлари яратган вазиятлардан фойдалана олишмади. Яхши жамоа, келаси ўйинларда омад тилайман. Фикримча, "Андижон" ва "Турон" Суперлигага биринчи даъвогарлардан ҳисобланади.

- Айрим тажрибали футболчиларнинг захирада қолиши бу иккинчи бўлимда ўйинни кучайтириш учун танланган режа эдими?

- Йўқ, бу йил бошидан биз танлаган стратегия. Биз клуб раҳбарияти билан бу борада гаплашганмиз ва жамоани аста-секинлик билан ёшартирмоқчимиз. Керакли вақтда тажрибали футболчиларнинг имкониятидан ҳам фойдаланамиз.

- Легионер футболчи Роки Марчианонинг шартномаси қандай тузилган?

- Унинг шартномаси 2 йилга тузилган. Албатта, келаси мавсумда ҳам жамоамизга ёрдам беради деб ўйлаймиз, умид қиламиз.

- "Хоразм" кучли бешликка кирди. Жамоа олдида Суперлига вазифаси борми?

- Мавсум давомида кўп очко йўқотилган, имконият даражамиз паст. Аммо биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз. Балки, 3-ўринни қўлга киритиб Суперлигага ўтиш ўйинида қатнашармиз, шунга ҳаракат қиламиз.

- "Хоразм"нинг кўп йиллик посбони Ғайрат Ўдаев ва тажрибали ҳимоячи Жасур Атаджановлар нега сўнги ўйинларда захирада қолиб кетаяпти? Уларнинг ўрнида ўйнаётган футболчиларни кучли деб ҳисоблаймизми?

- Биз жамоани ёшартириш бўйича ишлаяпмиз. Уларнинг тажрибалари бизга асқотади. Ротация бўйича Ғайрат Ўдаев, Жасур Атаджановлар бизга ёрдам беришади. Балки келажакда уларни клуб мураббийлар штабига таклиф этармиз.

- "Турон" майдони ҳақида фикрингиз қандай? Сизнингча, жамоангиз ғалабасига майдон сифати ҳам ёрдам бердими?

- "Турон" стадиони Ўзбекистонда энг яхши майдонларидан бири ҳисобланади. Албатта, ғалабамиз учун майдон сифати ёрдам берди деб ўйлайман. Тўп назорати бу каби майдонларда яхши амалга ошади. 

- Суперлига йўлида қайси жамоаларнинг имкониятларини юқори баҳолайсиз?

- "Андижон" ва "Турон"нинг имкониятлари юқори. Бундан ташқари "Бухоро"да ҳам жуда яхши жамоа шаклланган. Иккинчи даврада "Бухоро"ни ўйинида ўсиш кузатилди.

- "Хоразм" қачондан уй ўйинларини табиий майдонда ўтказиши мумкин?

- Бу борада раҳбарият билан гаплашганмиз. Майдон тайёр бўлгани билан стадион ёритиш тизимини созлаш керак. Бундан ташқари, стадион хавфсизлик тизимида ҳам бажарилиши керак бўлган ишлар бор. Балки иккинчи босқич ўйинларини табий майдонда ўтказармиз.

- Қуръа натижасига кўра, иккинчи босқичда илк рақиб қайси жамоа бўлишини истардингиз?

- Қуръадан кўринади, биз ҳозир минимум вазифани бажардик. Бизга ким рақиб бўлишини аҳамияти йўқ.

- Сизда қандай мураббийлик лицензияси мавжуд?

- Менда "А" лицензияси мавжуд. Ҳозир PRO лицензияси учун ўқиш ҳаракатидаман.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика