Рунининг "Дерби Каунти"си Чемпионшипдан тушиб кетди

Mirjalol Normatov
19 апр 2022
Уэйн Руни бош мураббийлигидаги "Дерби Каунти" Англиянинг учинчи дивизионига тушиб кетди.

Бугун "Дерби Каунти" Чемпионшипнинг 43-турида КПРга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Ушбу мағлубиятдан кейин Руни бошқарувидаги жамоа тартиб бўйича Англиянинг иккинчи дивизионида қолиш имкониятларини йўқотди.

Чемпионат тугашига 3 тур қолганида 23-ўриндаги "Дерби Каунти" 21-ўриндаги "Рединг"дан 10 очко ортда қолмоқда. Шу орқали Дербишир графлиги жаомаси 1986 йилдан кейин илк марта Англия учинчи дивизионида ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, молиявий фэйр-плей қоидаларини бузганлиги учун жамоа мавсумни -21 очко билан бошлаганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia