Руни жароҳат олди, бироқ «Тоттенхэм»га қарши ўйнай олади

Narzulla Saydullayev
28 дек 2013
«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Уэйн Руни нима учун «Норвич»га қарши ўйин қайдномасига киритилмагани маълум бўлди.
Руни машғулотлар вақтида жароҳат олди, деб хабар бермоқда клуб расмий твиттери.

Жароҳат у қадар жиддий эмас, ҳужумчи 1 январь куни бўлиб ўтадиган «Тоттенхэм»га қарши ўйинда майдонга туша олади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru