Руни Тухелнинг Англия терма жамоаси бош мураббийи бўлгани ҳақида: "Хайрон қолдим..."

Narzulla Saydullayev
18 окт 2024
Уэйн Руни Томас Тухелнинг Англия терма жамоаси бош мураббийи бўлганига муносабат билдирди.

"Мен хайрон қолдим. У жуда яхши мураббий, аммо Англия футбол ассоциацияси айнан уни танлаганидан хайрон қолдим. Томасга омад тилайман, барчаси амалга ошади деб умид қиламан.

Охирги 10-15 йилда ёш мураббийлар етишиб чиқаётганди. Шу сабаб АФА нима учун маҳаллий мураббийлардан бирини танламаганига хайрон бўлдим.

Аммо қарор қабул қилинди ва мен Томасга энг яхши тилакларимни тилайман. Умид қиламанки, у қўйилган вазифаларни бажаради", – деди Англия терма жамоаси собиқ футболчиси.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: goal.com