Руни: "Тан олиш жуда оғир, "Ливерпуль"да дунёнинг энг яхши ҳужум чизиғи бор"

Mirjalol Normatov
19 апр 2020
"Дерби" форварди Уэйн Руни "Ливерпуль" ҳужум чизиғи ҳақида гапирди.

"Ҳужумни якунлаш - барча ишларнинг самараси. "Ливерпуль"нинг ҳужумкор триоси эса буни эпламоқда.

Салоҳ ва Садио Мане жарима майдончаси ичида рақибларига жуда катта муаммо ва босим бермоқда.

Бу эса Фирминога орқароқда тўп билан юриш имкониятини яратмоқда ва шу орқали улар бир-бирига ҳужумкор зоналарни очишмоқда.

Бу менга Тотти давридаги "Рома"ни эслатмоқда. Франческо ҳам дарвоза олдида ҳавф яратиб турган пайтда икки тезкор вингер кўп масалани ҳал қиларди.

Тан олиш жуда оғир бўлса ҳам айтаман, "Ливерпуль"нинг ҳужум чизиғи дунёдаги энг яхшиси", - деди Руни.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Times