Руни: "Санчо "Манчестер Юнайтед" учун ажойиб трансфер бўлди"
19 июл 2021 22:51
Янгиликлар
Руни: "Санчо "Манчестер Юнайтед" учун ажойиб трансфер бўлди"
"Дерби Каунти" бош мураббийи Уэйн Руни ярим ҳимоячи Жейдон Санчонинг "Манчестер Юнайтед"га ўтгани борасида гапирди.
"Манчестер Юнайтед" учун ажойиб трансфер бўлди. Шундай ишлардан кейин мухлислар клубдан кўпроғини кутишга ҳақлилар. Жамоанинг савияси ўсмоқда. Англияда эса бу борада рақобат жуда катта. Бироқ шунга қарамасдан МЮ ушбу мавсумда юқори ўринлар учун курашишини кутяпман", - деди Руни.
Эслатиб ўтамиз, унинг трансфери учун манкунианликлар 85 миллион евро тўлайди. Футболчи ва клуб бу борада расман келишиб олган. Аммо у ҳали шартнома имзолаганича йўқ.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар