Руни ҳафта футболчисига айланди

Mirjalol Normatov
19 мар 2019, 21:27
"Ди Си Юнайтед" ҳужумчиси Уэйн Руни MLS чемпионатида ҳафта футболчиси бўлди.

Футболчи чемпионатда "Реал Солт Лейк" дарвозасига учта гол уриб, мавсумдаги илк хет-трик муаллифига айлангани борасида олдинроқ маълумот бергандик.

33 ёшли ҳужумчи MLS даги иккинчи мавсумини ўтказмоқда. У хет-трик қайд этган ўйинида яна бир голга ассистентлик қилганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal