

"Daily Star" хабарига кўра, Америка клубининг янги бош мураббийи Уэйн Руни жамоага бир неча ҳимоячилар олиб келинишини талаб қилган ва Жонсни номзодлар қаторига киритган. Трансфер амалга ошишининг бир қийин томони бор. Жонс МЮда йилига 7 миллион евро маош олади. "Ди-Си Юнайтед" эса бунча кўп маош тўлай олмайди.
Ўтган мавсумда 30 ёшли ҳимоячи барча турнирларда 8 ўйинда қатнашди. Унинг клуб билан яна бир йиллик шартномаси бор.



