


"Тактик жиҳатдан Левандовски “Бавария”нинг ўйинига 100% мос тушади. Ростини айтсам, Холанд – улкан истеъдод эгаси ва ажойиб футболчи, лекин унинг ўйин услуби Левандовски каби "Бавария"га мос келишига ишончим комил эмас.
Албатта, ёшда фарқ бор, клуб буни инобатга олиши керак, бироқ мен Робертнинг жисмоний имкониятларини яхши биламан ва ишончим комилки, у ҳали яна икки-уч йил давомида юқори савиядаги футболни кўрсата олади ва кўплаб голлар уради", – деди функционер.



