

"Команни харид қилиш имконияти 30 апрелгача мавжуд. Евро-2016дан сўнг унда баъзи қийинчиликлар бор эди, бироқ у аввалги даражасига қайтиб олди. Биз уни харид қилсак керак" - дейди Румменигге.
"Бавария" 20 млн. еврога Команни харид қилиши мумкин. Жорий мавсумда 20 ёшли форвард Бундеслигада 11 та ўйин ўтказди ва 2 та гол урди.



