Румменигге: "Барселона" эндиликда Европанинг энг кучли жамоаларидан саналмайди"

Aslanov Jasurbek
15 сен 2021
"Бавария" собиқ бош директори Карл-Хайнц Румменигге "Барселона"даги вазият ҳақида гапирди.

"Барселона" эндиликда Европанинг энг яхши жамоаларидан бири эмас. Бу жамоа Мессини — кўксидаги қалбини бой берди. Улар деярли барча жабҳаларда "Бавария"га мағлуб бўлишди. Ҳозир "Барселона"ни қийин паллалар кутиб турибди", — деди Румменигге.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг очилиш учрашувида "Барселона" ўз уйида "Бавария"га 0:3 ҳисобида ютқазди. Кейинги турда Куман шогирдлари сафарда Португалиянинг "Бенфика" жамоаси меҳмони бўлади.






Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo