UZ

Сўнгги янгиликлар

01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  1 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  1 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  89 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   2 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16

Руд Гуллит: "Нидерландияда қора танлиларга фақатгина ёрдамчи мураббий лавозимини беришади" Янгиликлар

Руд Гуллит: "Нидерландияда қора танлиларга фақатгина ёрдамчи мураббий лавозимини беришади"

Собиқ футболчи Руд Гуллитнинг фикрича, Нидерландияда мураббийларга имкониятлар кам.

Аввалроқ Эдгар Давидс Нидерландия терма жамоаси мураббийлари штабидан ўрин олганди. 

"Яхши, шу мавзуни кўтардингиз (Давидснинг мураббий бўлгани). Қора танли футболчиларга фақатгина ёрдамчи мураббий бўлиш имконияти берилишини ҳар сафар кўрамиз. 

Патрик Клювертга терма жамоада нимага рухсат беришди? У шуғуллантирганмиди? Тушунарсиз. Хенк Фрейзергачи? Балки бир марта бўлиши мумкин. 

Адвокаат пайтида (терма жамоа штабида бўлган пайт) мен шуғуллантирганманми? Йўқ! Менга футболчилар билан бирга бўлишим кераклигини айтишган, аммо хеч қачон машғулотлар ўтказишга рухсат беришмаган. 

Адвокаат менинг тажрибам унга керак эмаслигини тушунтириб қўйган. Аммо шундай бўлсада, Нидерландия терма жамоасида ишлаганим учун ундан миннатдорман. Агар бу ишга яна қайтасизми деб сўрасангиз, мен "йўқ, албатта йўқ" деб жавоб бераман", - деди Гуллит. 

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика