UZ

Сўнгги янгиликлар

01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  1 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  1 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  89 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   2 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16

Шаҳбоз Беғамов: "РПЛда ўзбек футболчилари кўпайиш арафасида" Янгиликлар

Шаҳбоз Беғамов: "РПЛда ўзбек футболчилари кўпайиш арафасида"

Кунни яхши хабар билан бошлаймиз.

Ҳожимат Эркинов катта эҳтимол билан ёзда Россияга кўчиб ўтади.

Аввалроқ рус матбуотида Эркиновга «Спартак» Москва ва «Краснодар» қизиқаётганлиги ҳақида хабарлар чиққанди. Лекин бу хабарлар аслида нотўғри бўлиб, шунчаки агентлар ўйинига, балки мижозининг трансфер сўммасини кўтаришга қаратилган юриш эди.

Энди ҳақиқатга ўтамиз. Ҳожимат Эркиновнинг хизматларига Россиядан жиддий қизиқиш борлиги ҳақиқат. Унга қизиқаётган ва «Пахтакор»га расмий таклиф тайёрлаган клуб бу Москванинг «Торпедо» жамоаси.

«Торпедо» ўтган мавсумда РПЛда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди ва янги мавсумда премьер лигада ўйнайди. Ҳожимат Эркиновнинг Осиё чемпионатидаги ўйинларини кузатаётган жамоа деярли якуний қарорга келди ва масала футболчининг трансферини келишишга қолди.

Бу ҳаммаси эмас. Тез орада РПЛда яна бир бошқа ўзбек футболчиси пайдо бўлиш арафасида. Бу ҳақда сал кейинроқ", - деб ёзади Шаҳбоз Беғамов телегамдаги ўз каналида.




Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика