

"Зенит" билан ўйиндан сўнг терма жамоа ихтиёрига етиб бораман. У ерда Қозоғистон ва Россияга қарши ўйинларимиз бор. Мен бу чақирувни жуда қадрлайман ва бормасам бўлмайди, чунки Ўзбекистон – менинг ватаним ва мен терма жамоага ёрдам беришим керак", – деди Эркинов.
20 ноябрь куни Россия терма жамоаси Ўзбекистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Учрашув "Пахтакор" стадионида Тошкент вақти билан 17:00 да старт олади.
Ўзбекистон терма жамоасининг Қозоғистон ва Россияга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум



