Бекободдаги ўйиндан кейин Рўзиқул Бердиев борасида қарор қабул қилинди

Narzulla Saydullayev
28 окт 2020
Coca Cola Суперлига 21-тури доирасида “Металлург”га қарши учрашувда рақиб жамоа футболчиси шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани учун “Насаф” жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев майдондан четлатилган эди.

Ўзбекистон Футбол Aссоциацияси тартиб-интизом қўмитаси ушбу ҳолатни кўриб чиқди.

Унга кўра, Рўзиқул Бердиев 1 та ўйинга дисквалификация қилинди ва моддий жаримага тортилди.

Бундай ҳолат яна такрорланса, мураббийга нисбатан жиддий чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz