UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  0 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  5 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  23 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  10 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  15 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  76 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  2 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  231 20:58АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла"ни мағлуб этди ва учинчи ўринга чиқиб олди  19 20:38Финалиссима УЕФА ва КОНМЕБОЛ қарори билан бекор қилинди. Нега?  7 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  15 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  5 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим"  4

Рўзиқул Бердиев: “Жуда катта иш амалга оширилди” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Жуда катта иш амалга оширилди”

Камолиддин Кенжаев учун атаб ташкил этилган хайрия акциясида Рўзиқул Бердиев иштирок этмаса бўлмасди.
Чунки “Насаф”нинг бугунги кундаги бош мураббийи ўз вақтида Кенжаев билан бирга тўп тепган. Рўзиқул ака шоу ўйинида жуда чиройли гол уришга муваффақ бўлди. Тадбир борасида унинг фикрлари билан ҳам қизиқдик.

-   Бундай ўйлаб қарасак, жуда катта иш қилинди. Шу ўринда мен championat.asia сайти раҳбари Нодирхўжага, сайт журналистларига, шу тадбир ҳақида тинмай чиқиш қилиб турган “Футбол Экспресс” газетаси таҳририятига, қолаверса қашақадарёлик фаол журналистлардан бири Зиёдулла ака Сафаровга ўзимнинг ва клубимиз номидан чуқур миннатдорчилик билдираман. Бугун шу тадбир биринчи марта ўтказилди, залдаги муҳит ҳам ажойиб бўлди. Ўзбек халқи меҳр-оқибатли халқ, кўриб турганингиздек ҳеч ким Кенжаевнинг бир ўзини ёлғиз ташлаб қўйгани йўқ. Биз бундан кейин ҳам Камолиддинга ёрдам беришга тайёрмиз. Камолнинг ўзи ҳам келиб хурсанд бўлиб кетди.

-   Ҳозирги ёшлар Кенжаевнинг ўйинларини кўрмаган. Ёш мухлисларга Камолиддинни қандай тасвирлаган бўлардингиз?

-   Кенжаев ўнг қанот ҳимоясида ўйнарди. Ҳозирги футболчилар билан солиштирадиган бўлсам, Шуҳрат Муҳаммадиев каби тезкор эди. Тез фикрлаб, тез ҳаракат қилишни маъқул кўрарди. Мураббий томонидан қандай кўрсатма берилмасин, доим тўлиқ бажарарди. Ҳаётда қанчалик ҳазилкаш ва хушчақчақ бўлса, майдонда ўта жиддий ишларди. Киришимли йигит эди, ўзини бегонасираб ўтирмасди.

-   Кенжаев автофалокатга учраган кунни эслай оласизми? Сизга қандай таъсир қилганди?

-   Бу кунни эслаган ҳар бир кишининг хафа бўлиши аниқ. Тўғриси, Кенжаев шу ҳолатга тушиб қолади деб сира ўйламагандим. Ўша куни бўлган воқеадан хабар топгач, дарров касалхонага етиб бордим. Ҳатто ўзи билан ҳам бемалол гаплашдим. Ҳеч қаерида жароҳатнинг изи йўқ бўлиб, фақат кучли оғриқ бўляпти деганди. Лекин афсуски, амалиёт яхши ўтмади ва футболчи шу кўйга тушиб қолди. Бу ҳам тақдирнинг бир синови экан. Лекин Камол жуда бардошли йигит, у ҳаммасига чидаб келяпти. Бу эса унинг яхши инсон эканлигидан далолат беради.

-   Камолиддиннинг ўзи билан гаплашганимизда болалар футболида ишлаш нияти борлигини айтиб ўтди.

-   Бу мавзуда мен ҳам гаплашгандим. Унга ўз туманингда тўп тепаётган ёш футболчилар билан ишламоқчи бўлсанг, бу борада “Насаф” ёрдам беришга тайёр дедим. Бу гапдан Кенжаевнинг ўзи ҳам хурсанд бўлиб кетди. Насиб қилса, буни ҳам амалга оширамиз.

Хайрулла Холиқов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика