UZ

Сўнгги янгиликлар

12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  4 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  3 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  4

Рўзиқул Бердиев: “Рақибимизни ўрганишда, чемпионатдаги ўрнига эътибор қаратмадик” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Рақибимизни ўрганишда, чемпионатдаги ўрнига эътибор қаратмадик”

“Ал-Фатҳ” – “Насаф” учрашуви олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманининг иккинчи қисми бўлиб ўтди. Унда жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳамда ҳужумчимиз Драган Черанлар иштирок этишди.

- Аввало ассалому алайкум. Эртанги ўйин биз учун мураккаб ўйин. Эртага биз Саудия Арабистонининг кучли жамоаларидан бири билан баҳс юритамиз. Бизларнинг асосий мақсадимиз кейинги босқичга чиқиш, бунинг учун бўлажак ўйинга футболчиларимизни астойдил тайёрладик. Эртага биз бор кучимиз билан, ғалаба учун ҳаракат қиламиз. “Ал-Фатҳ” жамоасининг бир неча ўйинларини кўриб чиқдик. Жамоа кучли таркибга эга, футболчилар ҳимояда ҳам, ҳужумда яхши ҳаракат қилишади. “Ал-Фатҳ”га қарши тайёргарликда, рақибимизнинг ички чемпионатдаги эгаллаб турган ўрнига эътибор бермадик, чунки эртага бошқа мусобақа учрашуви бўлади. Рақибда жамоавий ўйин ҳам, ўйинчиларининг индивидуал маҳорати ҳам юқори. Биз буларни ҳаммасини эътиборга олиб, футболчиларимизга кўрсатмалар бериб бораяпмиз ва шу аснода бу ўйинга тайёргарлик кўрдик.

“Ал-Ҳидд” билан “Ал-Фатҳ” ўртасида катта фарқ бор, биз эртага фақат ҳужумни ўйламасдан, ҳимояни ҳам эсдан чиқармаслигимиз керак. Об-ҳаво? Тўғриси, биз бундай қўлай об-ҳавони кутмаган эдик. Ҳозир, бу ердаги об-ҳаво худди ўзимизни юртимиздагидек экан. Фақат қор йўқ экан (кулиб). Тўғри, бизда миллий чемпионатимиз ҳали бошланмади. Аммо биз бу учрашувларга  кўпдан буён тайёргарлик кўриб келаяпмиз, шунингдек расмий учрашувгача бир қатор кучли рақиблар билан ўртоқлик учрашувлари ҳам ўтказдик. Ўйлайманки, футболчиларимиз етарли ўйин амалиётига эга. Энди албатта рақибимиз ички чемпионатда кетма-кет ўйинлар ўтказиб келаяпти. Аммо эртага бўладиган саралаш, бир ўйиндан иборат. Ижобий натижа учун, эртага бор маҳоратимиз ва кучимизни ишга соламиз, - дейди Рўзиқул Бердиев.
 
-Мен учун Саудия футболи бегона эмас. Аввал бу мамлакат чемпионатида ўйнаганман. “Ал-Фатҳ” жамоасига ҳам қарши тўп тепганман. Бу жамоада кучли легионерлар қатори, доимо катта маҳоратга эга маҳаллий ўйинчилар ҳам бўлган. Эртага биз ғалаба учун майдонга тушамиз. Бунинг учун курашга тайёрмиз,-дейди Драган Черан.


Рейтинг: +59   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика