UZ

Сўнгги янгиликлар

02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  16 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  2 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  6 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  3 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  8 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  13 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  5 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  67 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  17 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3

Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"

Суперлига 23-туридан ўрин олган "Насаф" - "Хоразм" (2:1) учрашувидан сўнг "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ўйин ҳақида алоҳида тўхталмоқчи эмасман, лекин олдинги учрашувларда бўлгани каби очко йиғишда давом этяпмиз. Ҳозир энг муҳими шу. Футболда ўйин эсдан чиқади, лекин натижа қолади. Қисқача гапирадиган бўлсам, "Хоразм" бизга яхшигина қаршилик кўрсатди, улар куч бор пайтда вазиятлар ҳам яратишди. Иккинчи бўлимда рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб навбатдаги ғалабага эришдик. Ушбу ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклайман.

- Бугунги баҳсда икки нафар легионер захирага олинди. Бу нима билан боғлиқ?

- Чунки бу ўйинчиларимизнинг ёрдами кам бўлди, шу боис захирага олишга қарор қилдик. Ҳужумга эътибор қаратишимиз керак эди, шунинг учун бошқа ўйинчиларни майдонга туширдик.

- Умар Эшмуродов баҳс охирларида майдонга тушди.

- Умар кўп учрашувларда асосий таркибда тушиб тўлиқ ҳаракат қилиб келмоқда. Бугун эса унга дам беришга қарор қилгандик. Лекин ўйин боришидан келиб чиққан ҳолда захирадан майдонга туширдик.

- Янги келган легионерлар нима учундир жамоага қўшилиб кета олмаяпти.

- "Насаф" - катта клуб ва бирданига янги ўйинчиларнинг қўшилиб кетиши осон бўлмайди. Шу жумладан, легионерлар ҳам. Клубга келган ҳар бир футболчи аввало жамоага мослашиш жараёнини ўз бошидан кечиради.

- "Ал Ҳилол" билан ўйинга тайёргарлик қандай кетяпти?

- Аввало барча ишқибозларни шу ўйинга таклиф этиб қоламан. "Ал Ҳилол" - Осиёнинг энг яхши жамоаларидан бири. Жамоа билан бирга юлдузлар ҳам Қаршига келади. Натижа қандай бўлишини билмадим-у, лекин йигитларни астойдил тайёрлаймиз. Ҳам руҳий, ҳам жисмоний тарафдан. Биринчи навбатда жисмонан тайёр бўлишимиз керак.

Шу баҳсда 12-ўйинчи билан ҳаракат қилишни жуда хоҳлаймиз. Яъни, мухлисларимиз охиригача қўллаб турса, биз ҳам бўшашмаймиз. Ишқибозлар стадионга кела олмаган тақдирда ижтимоий тармоқлар орқали қўллаб туришса бундан ҳам хурсанд бўламиз. Айни пайтда бизга руҳий далда ниҳоятда зарур. Шундагина биргалашиб кучли рақибга қарши кураш олиб борамиз.

- Драган Черан охирги ўйинларда оғир кўриняпти.

- Черан - тажрибали футболчи, у "Қизилқум" билан кечган баҳсда охиригача курашди. Лекин барибир бу ёшда жисмоний ҳолат панд беради. Буни тўғри қабул қилиш керак. Аммо вазият яратишда ва ҳужумларни бошлашда фаоллиги билан ажралиб турибди. Бир сўз билан айтганда, унинг жамоамизга фойдаси тегяпти.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
26 сен 00:59:26
Абд
Ro'ziqul aka, endi bir OChLda ham o'zingizni ko'rsatvoring!!! O'tgan galgi voqea(2-4)ni bo'lmagan, deb hisoblaymiz!!! Olg'a "NASAF"!!!
+1   
26 сен 00:59:05
Абд
Ro'ziqul aka, endi bir OChLda ham o'zingizni ko'rsatvoring!!! O'tgan galgi voqea(2-4)ni bo'lmagan, deb hisoblaymiz!!! Olg'a "NASAF"!!!
+1   
26 сен 00:49:15
Artur1801
Насафга омад. Насафга ўхшаши йўқ
   
26 сен 02:17:23
BOBIRBEK_URINOV⚽️
ЭШШАКНИ КУТОГИНИ ЯХШИ КУРАДИГАН КУЧУКЛАР ХОЗИР КЕЛАДИ...
   
26 сен 01:12:49
rustam
Насаф сегодня слабее чем в предыдущие годы!
   
26 сен 00:42:19
Кодиржон
Насафга Рузикул акага омад ал хилол бн уйинда умуман элит лигада супер лигада ашаддий ракиб булсаям элит лигада албатта насафга очл 2 да андижонга мухлислик киламан
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика