UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Эльче" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  25 02:00А Серия. "Интер" ҳамда "Милан" ўртасидаги тўқнашув авжида! (онлайн ҳисоб)  8 01:19Камбэк: Бабаян собиқ жамоасига қайтмоқда  15 00:49Саудия Арабистони. Роналду навбатдаги голини урган ўйинда "Ал Насср" "Ал Ҳалиж"ни тор-мор этиб, етакчиликни мустаҳкамлаб олди  7 00:41Ла Лига. "Атлетико" автогол эвазига "Хетафе"дан устун келди ва бошқа натижалар   0 00:33Бундеслига. "Лейпциг" "Вердер" устидан ғалаба қозониб, иккинчи ўринга кўтарилди, "Унион" минимал ҳисобда ютди  0 00:23Туркия Суперлигаси. Ютиб турган "Ризеспор" иккинчи бўлимда "Фенербахче"дан 5 та гол ўтказди, Алиқулов туширилмади  2 00:08А Серия. "Рома" "Кремонезе"ни ютиб, пешқадам бўлиб олди ва бошқа натижалар  2 23:32АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм"ни тор-мор келтирди, Эзедан хет-трик!  20 23:18Лига 1. "Лион" охирги ўриндаги "Осер"ни ютолмади, "Брест" ўз уйида ғалаба қозониб, хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  0 22:45Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради  6 22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  11 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0

Рўзиқул Бердиев: "Қаршига келган рақиблар ҳимоявий ўйин ташкил этишяпти" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Қаршига келган рақиблар ҳимоявий ўйин ташкил этишяпти"

Coca-Cola Суперлигасининг 2-туридан ўрин олган "Насаф" - "Турон" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Оғир ўйин ўтказдик. Кўриб турибсизлар, Қаршига келган рақиб ҳимоядан ўйин ташкил этяпти. Иккинчи бўлимда тезликни янада оширдик. Ҳар доим шундай ўйнашга ҳаракат қилаяпмиз, лекин баъзи холатларга ғалаба қозонишимизга тўсқинлик қилаяпти. Рақиблар темпни туширишга, вақт чўзишга уринишаяпти. Асосийси ғалаба, бу бизга зарур эди. Ғалаба билан мухлисларни ва жамоа вакилларини табриклаймиз.


- Жавоҳир Сидиқов яхши ҳаракат қилди. Унинг алмаштирилишига сабаб нима бўлди?

- Жавоҳир катта ҳажмдаги ишни бажарди. Бугун ҳам пенальтини ўз зиммасига олди. Унинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилаяпмиз. Ўйин охирида узун узатмалар услубига ўтдик, шу боис уни захирага олдик. 


- Баҳром Абдураҳимов қайдномага киритилмади. Унда жароҳат борми?

- Баҳром тўлиқ тикланиб улгургани йўқ. Кечаги машғулотда унинг тикланмагани кўринди. Бизда жароҳатлар бор, шунингдек етакчи ўйинчиларимиз жамоани тарк этди. Шунингдек, Марко ҳозир ёрдам бера олмайди, шунингдек яна бир легионер Лима ҳам. Стандарт вазиятларда бу сезилиб қолаяпти. Баҳром билан Лима эртароқ сафга қўшилишади. Марко 1-2 ой атрофида сафга қайтиши қийин, у жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди. 


- Муҳаммаджон Раҳимов ўйинга тўлиқ қўшилиб кета олмаганига сабаб нимада деб ўйлайсиз?

- У Тожикистон чемпионатидан бизга келиб қўшилди. Унга озгина вақт керак.



Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика