UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  1 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  0 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  1 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  2 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  9 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  1 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1

Рўзиқул Бердиев: "Пахтакор" икки футболчимиз учун бир миллиард сўм тўлади" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Пахтакор" икки футболчимиз учун бир миллиард сўм тўлади"

"Локомотив" - "Насаф" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ҳимояда қўпол хатоларга йўл қўйдик ва учта гол ўтказдик. Рақибнинг кучли томонларини ўрганиб чиққандик. Бугун ҳимоядаги вазифамизни бажара олмадик. Ҳали кураш давом этади, "Насаф" ўз мухлислари қаршисида охиригача ўйнайди. Урган голимиз жавоб ўйинидан олдин бизга катта ёрдам беради.

Захирадан майдонга тушган Нарзуллаев Кенжабоевдан кучлироқ ўйнади. Эркинов ўйинимизни кучайтирди, аммо вазиятлардан фойдалана олмади.

Аъзамов ва Суюнов бизнинг етакчиларимиз эди. Иккала футболчига омад тиладик. Янги футболчилар жамоамиз ўйинини кучайтиришга ишонаман.

Красични жамоага қайтиришни истагандик. Аммо у Арманистон клуби билан келишиб қўйганини айтди. Ўзимизга муносиб легионер топа олмадик. Яхшироқ легионер эса катта пул туради.

Шерзод Аъзамов ва Элдорбек Суюновнинг трансферидан тушган пулларни футболчиларга ойлик маошларига ишлатдик. Клуб вакилларидан иккала футболчи учун "Пахтакор" бир миллиард сўм тўлаганини эшитдим.

Бу йил юқори ўринлар учун курашаётган жамоалар кўпайди. Бу одамни қувонтиради", - дейди Рўзиқул Бердиев.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика