UZ

Сўнгги янгиликлар

00:59Саудия Арабистони. "Йил ўйини"да кучлар тенг келди  6 00:29Неймар "Интер Майами"га ўтадими? Бош мураббий жавоб берди  0 23:45Аморим МЮнинг сўнгги 50 йилликдаги энг ёш мураббийига айланади  0 23:20Бобир Абдихолиқов: "Байрамни Қаршида давом эттирамиз"  2 22:59Жавоҳир Сидиқов: "Қашқадарё халқи ва "Насаф" жамоаси бу чемпионликни узоқ вақтдан бери кутаётганди"  4 22:31Февзи Давлетов: "Рақиб ҳисобни сақлаб қолишга ҳаракат қилди. Ҳайдаров келажакда терма жамоага чақирилади"  3 22:15ТИТАНЛАР ЖАНГИ! "Ал Насср" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 21:45"Goal" "Манчестер Сити"нинг XXI асрдаги энг яхши футболчисини аниқлади  4 21:08Рўзиқул Бердиев тарихий чемпионликдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  15 20:53Суперлига. "Сўғдиёна" - "Сурхон" 2:4, меҳмонлардан мегакамбек, Ҳайдаровдан хет-трик!  12 20:40Александр Крестинин: "Индивидуал хатолар туфайли мағлубиятга учраяпмиз. Ҳакам тўғри қарор қабул қилди"   1 20:15Суперлига. Жиззахда 6 та гол урилган оқшомда "Сурхон" "Сўғдиёна" устидан камбэк қайд этди. Ҳайдаровдан хет-трик  33 19:16Рўзиқул Бердиев: "Бу "Насаф"нинг "олтин таркиби"  31 18:51"Насаф" 2025 йил Элит ОЧЛда дебют қилади  10 18:30Рўзиқул Бердиев "Насаф" билан Ўзбекистондаги барча совринларни ютди  20

Рўзиқул Бердиев: "ОКМК биринчи бўлимда тўпни назорат қилди ва ҳужумкорлик кўрсатди, аммо якунда биз ғалаба қозондик" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "ОКМК биринчи бўлимда тўпни назорат қилди ва ҳужумкорлик кўрсатди, аммо якунда биз ғалаба қозондик"

"Насаф" жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон кубоги учун ОКМК (1:0) билан бўлган баҳсдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

—  Мухлисларга байрам қилиб бердик. Бизнинг асосий мақсадимиз мухлисларни хурсанд қилиш эди. Тарихий ғалабага эришдик. Барчани табриклайман. Ўйин осон кечмади. Рақибимиз бугунги учрашувга яхши тайёргарлик кўрган экан. Тўп назорати кўпроқ рақиб томонда эди. Биз эса вазиятлар яратишда устунлик қилдик.


— Станоевич секин-асталик билан ўзининг оптимал спорт формасига қайтмоқда. Бироқ, бугун Марко узоқдан тепса бўладиган вазиятларда зарба бермади. Бунга сабаб нима? У ҳали ҳамон жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлмадими?

— У 6 ой давомида футбол ўйнамади. Жароҳат унга таъсир қилаётгани табиий ҳол. Марко жароҳатдан тез тузалиб кетадиган ёш йигитча эмас. У "қора" ишни бажармоқда ва бизга катта фойда келтирмоқда. Марко кучли зарбага эга эканлигини ҳеч кимга сир эмас, аммо бундай учрашувларда жавобгарлик ҳисси бўлади. Узоқдан берган зарбаси ноаниқ бўлиб чиқса, жамоа тўпни йўқотади ва бу қўшимча хавф. Биринчи бўлимда катта босим остида ўйнадик. Бугун майдондаги барча футболчилар ғалабага катта ҳисса қўшди.

- Биринчи бўлимда катта босим бўлди деб айтдингиз, лекин "Насаф" ўзи истаса ҳар бир рақибга қарши биринчи рақам бўлиб ўйнай олади. "Насаф" ҳозирги вақтда натижа учун кўпроқ иккинчи рақам бўлиб ўйнашни афзал кўряптими?

- Футболда биринчи навбатда натижа керак. Биринчи даврада анча ҳужумкор ўйнаётган эдик. Кўп жамоалар бизга қарши ҳимоявий ўйнашади. Шу сабабдан биз ҳам бироз услубимизни ўзгартирмоқдамиз. Сўнгги учрашувларда эса кучли рақибларга қарши ўйнамоқдамиз ва шу сабаб уларга кўпроқ тўп билан муомала қилишга имконият бермоқдамиз. Бугунги учрашувнинг биринчи бўлимида ҳам ОКМК кўпроқ тўпни назорат қилди ва ҳужумкор ўйин намойиш этди, аммо ўйин сўнггида биз ғолиб бўлдик.

- "Насаф" бугун кўпроқ қанотдан ҳужум қилди. Бунга сабаб нима? Жамоанинг ўйиндан аввалги режаси шундай эдими ёки ўйин давомида рақиб зич ҳимояланаётгани сабаб кўпроқ қанотлардан ҳужум қилишга мажбур бўлдингизларми?

- ОКМК бугун қанотлари яхши қўриқлади. Дилшод Аҳмадалиев Шерзод Насруллаевни персонал қўриқлади. Шу сабабдан биринчи таймда Ойбек ва Шерзод деярли кўринмади. Бу рақиб бизни яхши ўрганганидан далолат. Мен футболчилардан фақат қанотдан ҳужум қилмасликни, майдон маркази орқали ўйнаш мумкинлигини уқтираман. Майдон марказидан ўйнайдиган Станоевич, Сиддиқов, Жигаурилар кучли зарбага эга. Рақиб бизни яхши ўрганиб чиқибди.

- Ўйиндан бир неча соат аввал олдин Умар Эшмуродов майдонга туша олмаслиги маълум бўлди. Унга нима бўлди?

- Сўнги ўйинимиздан кейин унда иситма баланд эди. Биз унинг тузалишига умид қилгандик. Бетоблиги сабаб уни бугун ўйнатмадик.

- Пенальти ҳақида фикрингиз қандай?

- Пенальти бўлган вазиятда ҳакамлар узоқ вақт ўйланди. Уларнинг ўзларининг қарашлари бор. Ҳакам пенальти белгиладими демак қоида бузилган. Менинг фикрим шу.

- "Насаф" бош мураббийи сифатида бугунги ғалабани кимга бағишлайсиз?

- Бугун тарихий финал бўлди. Қаршида кубокни қўлга киритдик. Бугунги ғалабани мухлисларга бағишлаймиз.

- "Насаф" жамоаси кетма-кет уч мавсумдан буён Ўзбекистон кубогида ғалаба қозонди. Бугунги ғалаба эса кейинги мавсум Осиё чемпионлар лигасининг кейинги мавсумига йўлланма берди. Менинг назаримда "Насаф" кубок жамоасига айланиб қолди. Кубокда ғалаба қозониш билан чемпионатни ютиш қанчалик катта фарқ қилади ва нега "Насаф" кубокда зўр ўйнаб, Суперлигада ғолиб бўла олмаяпти? "Насаф" учун кубокда ўйнаш осонроқ бўлиб қолдими? Масалан Суперлигада "Пахтакор"га қарши кечган учрашувда "Насаф" ўзига керакли натижани қўлга кирита олмади. Бугун эса жамоангиз ғолиб бўлди?

- Битта ўйинга тайёргарлик кўриш бошқача. Узоқ дистанцияда ўйнаш биз учун муаммо. Биз ушбу муаммони ҳар мавсум бартараф этишга ҳаракат қиламиз, аммо ҳозирги кунгача бунинг уддасидан чиқа олмадик. Чемпионат доирасида жароҳатлар, футболчиларимизнинг бошқа клубларга ўтиб кетиши изга катта қийинчиликлар туғдиради. Мен Ҳусайн Норчаев ва энг яхши ҳимоячимизни йўқотишни истамагандим, тўғриси. Тан олишимиз керак, биз таклиф этган легионерлар ишончни тўлиқ оқламади. Мен улардан кўпроқ нарса кутган эдим. Баъзида оддий учрашувларда ҳам кўп очко йўқотдик. Мавсум ҳали якунлангани йўқ ва ҳамма нарса рўй бериши мумкин. Биз чемпионатнинг сўнгги турига қадар курашамиз. Мавсум аввалида 4та мусобақада иштирок этишимиз керак эди. Суперкубокни ютдик ва ҳозир 3та мусобақа қолди. Бугун кубокда ҳам ғолиб бўлдик. Қолган икки йўналиш, чемпионат ва Чемпионлар лигасида ҳам имкониятимиз бор. Биз мавсум давомида жароҳатлардан кўп азият чекдик. Тиғиз жадвал бизни анча қийнаб қўйди. Биз "Шаржа" ва "Пахтакор"га қарши кечган учрашувларда бор кучимизни ва барча асосий таркиб футболчиларини майдонга ташлаганимизда бугун ғалаба қозонмаслигимиз мумкин эди. Кучни тўғри тақсимлашимиз керак. Ҳали олдинда чемпионлар лигаси ва чемпионат ўйинлари бор.

- "Насаф" жамоаси ҳужумчиларидан қанчалик кўнглингиз тўлмоқда. Улар сизнинг ўйин фалсафангизга мос тушадими?

- Очиғини айтаман, Чавесдан кўп нарса кутган эдим. У "Бока Хуниорс" каби катта жамоаларда ўйнаган. Бундай катта жамоаларда ўйнаган футболчилардан кўп нарса кутишингиз аниқ. У сафимизга келиб қўшилганида формада эмас эди. Кейин жароҳат олди ва шу сабабдан ҳам ўзини тўлиқ намойиш эта олмади. Лима рақиб ҳимоячиларига кун бермайди ва шу ҳижати менга ёқади. Кўп рақиблар бизга қарши зич ҳимояланишади ва шу сабабдан кўпроқ қанотлардан ўйнашга мажбур бўламиз. Бизга бош билан яхши ўйнайдиган футболчи керак. Умумий қилиб айтсам, жорий мавсумдаги 4та мусобақадан 2тасида ғолиб бўлдик. Бу йилги мавсум "Насаф" тарихидаги энг яхши мавсумлардан бири бўлади.

- Демак, Чавес мавсум якунланганидан сўнг жамоани тарк этади.

- Биз у билан 4 ёки 5 ойлик шартнома тузганмиз. Бу даражада ўйин намойиш этадиган бўлса нафақат Чавес, балки бошқа футболчи ҳам жамоадан кетади. Футболчи яхши ўйнамаса, кетиши керак. Бу футболдаги табиий ҳол.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика