Рўзиқул Бердиев: “Бунёдкор”дан очиқ ва ҳужумкор ўйин кутмагандим”
28 май 2016 22:57
Янгиликлар
Рўзиқул Бердиев: “Бунёдкор”дан очиқ ва ҳужумкор ўйин кутмагандим”
“Насаф” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “аждарлар” устози қатнашди.
- Очиғини айтсам, учрашув дурангга мос эди. Биз ҳам, “Бунёдкор” ҳам ғалаба қозониш мақсадида ҳужумкор ўйин кўрсатдик. Бироқ якунда ҳар иккала томон бир очкодан бўлишиб олди. Ростини айтсам, “Бунёдкор”дан бунақанги очиқ ва ҳужумкор ўйин кутмагандим. Рақиб яхши ҳужумлар ташкил этди ва тартибли ҳимояланди. Ҳатто иккинчи бўлимни биз учта ҳужумчи билан ўтказганимизда ҳам “қалдирғочлар”нинг ҳимоя чизиғи бехато ўйнади. Муҳим баҳслар мана энди бошланмоқда. Тўғри бугунги дуранг кўпроқ “Локомотив” жамоаси фойдасига ишлади. Лекин, ҳали олдинда ўйинлар кўплигини унутмаслик керак, - дейди Рўзиқул Саъдуллаевич.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Фикрлар