UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50МЮ раҳбари Майкл Кэррикни доимий бош мураббий қилмоқчи эмас  6 09:21Расман. Бразилиялик футболчи "Каттақўрғон" аъзоси  1 08:52"Сурхон"ни янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  0 08:23Исломбек Исмоилов тарихга кирди  4 07:54"Барселона" президентлик сайловлари натижаларини эълон қилди  1 07:30"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди  32 02:42А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради  6 01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  8 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  2 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  35 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  6 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  3 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  2 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  6

Рўзиқул Бердиев: "Кейинги мавсумда чемпионликни ҳимоя қилишимиз керак бўлади" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Кейинги мавсумда чемпионликни ҳимоя қилишимиз керак бўлади"

Бугун "Бунёдкор" стадиони анжуманлар залида Суперлиганинг энг яхшилари тақдирланди.

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев эса Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди. Тақдирлаш маросимидан сўнг "аждарлар" устози журналистлар саволларига жавоб берди.


"Тарихимиздаги дастлабки чемпионликни қўлга киритдик. Жорий мавсумдаги асосий мақсадимиз ҳам шу эди. Тўхтаб қолишимиз керак эмас. Кейинги мавсумда ҳам ўз олдимизга катта мақсадларни қўямиз" - дея фикр билдирди мутахассис.

- "Насаф" таркибини кучайтириш ва янги футболчиларни жамоага жалб этиш учун музокаралар олиб борилмоқдами?

- Албатта. Кейинги мавсумда биз чемпионликни ҳимоя қилишимиз керак бўлади. Халқаро майдонда ҳам муҳим мусобақа бор. Жамоа ўз ўзагини сақлаб қолиш ва таркибни кучайтириш мақсадида иш олиб бормоқда.

- Ўтган мавсумда жамоангиз учун энг қийин учрашув қайси бўлди?

- Айнан бир баҳсни ажратиб ўтирмайман. Бир давр давомида биз асосий рақибларимизни мағлуб эта олдик. Шунингдек, Суперкубок финалини ҳам таъкидлаб ўтишим керак. Қийин баҳс ва пенальтилар сериясида аниқланган ғолиб. Олтин медаллар ва Суперкубокдаги ғалаба жорий мавсумнинг безаги бўлди.

- Акмал Мозговойнинг келажаги ҳақида фикр билдириб ўтсангиз...

- Акмал чемпионлик учун муносиб ҳисса қўшди ва бугунги  совринга муносиб эди.



ФОТОГАЛЕРЕЯ. Суперлиганинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан суратлар

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика